31 January 2014
17:10 - Бизда бундан бошқа хабар йўқ: Тошкентда хусусий гаражларни бузиш тўхтатилади, кўчаларнинг номи ўзгартирилади, авийўловчилар қўлларидаги суюқликлар билан учоққа киритилмайдилар

Маҳаллий матбуотнинг хабарларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг хусусий гаражларни бузиб ташлаш ҳақидаги 2013 йил 8 апрель қарори шу йил 14 январдаги бошқа қарор билан бекор қилинибди. Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг қарори билан эса, бир қатор қўчаларнинг мантиқсиз номлари ундан ҳам мантиқсиз номларга алмаштирилибди.


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпаниясининг хавфсизлик масалалари биланҳам шуғулландиган бўлими авиайўловчиларга қўлларидаги багажда суюқлик, аэрозол ва гелли идишлар олиб кетишни тақиқлабди. Фақат болалар овқати ва дорилар бундан истисно экан.


Бундай янгиликлар ҳам хабарларда ёритилиши керак. Аммо, дунёда одамзоднинг тарихини ўзгартирадиган воқеалар бўлмоқда, бутун дунёнинг эътибори ҳозир ўшаларда, бунинг устига, Ўзбекистонинг иқтисоди ўлмоқда, давлатимиз чет элларда мардикорчлик қилаётган милллонлаб ватандошларимиз ва фоҳишалик билан шуғулланаётган минглаб бечора аёлларимизнинг Ўзбекистонга юбораётган пули билан оёқда турибди. Булар ҳақида ҳеч қаерда ҳеч нарса ёзмаётган ўзбек журналистлари қандай хабарЧАлар билан чекланаётганини кўриб, одамнинг кўнгли айнайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону