Ўтган йили 17 декабрда Туркияда бошланган сиёсий зилзила ва бўрон каби воқеаларниннг мақсади - 2014 йил 30 март ойида бўладиган маҳаллий сайловларда ҳокимиятдаги Бош вазир Ражаб Эрдўғон лидерлигидаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясига (АТПга) зарба бериш эканлиги ўша кунлардан бери айтилар эди. 17 декабрдан аввал Ражаб Эрдўғоннинг ўзи бу сайловларда АТП 52 фоиздан кўп фоиз овоз олишини урғуларди ва аслида шундай бўладиганга ўхшарди.
Аммо, 17 декабрда Эрдоғон ҳукуматидан 3 вазирнинг ўғиллари ва давлат банки раҳбарининг уйидан картон қутиларда сақланаётган миллионлаб доллар ва евролар топилгач, шароит кескин ўзгарди. Эрдўғон бу ишлар орқасида АҚШ давлати турганини айтишгача борди, кейинчалик асосий айб шу пайтгача АТПнинг ҳамкори бўлган Фатхулла Гулен жамоатига юкланди. Кўринишидан, айнан шундай бўлган. Ҳукумат ўта тезлик билан бу жамоатнинг одамларини адлия, суд ва полиция таркибидаги муҳим лавозимлардан четлаштирди. Четлаштириш – кадрлар ротацияси баҳонаси билан анчагина маданий шаклда қилинди, улар шу системанинг ичида бошқа ишларга ўтказилдилар.
Амммо, миллионлаб нақд пул билан тушганлар ҳали қамоқда. Терговлар давом этмоқда. Эрдўғоннинг мақсади – бу терговлардан партиясини катта талофатсиз олиб чиқиш. Бунинг устига, турли коррупцион схемаларга унинг ўғли ҳам аралашгани матбуотда очиқча гапирилмоқда.
Лекин, ҳеч нарсага қарамасдан, маҳаллий сайловлар кампанияси бошланди ва ҳозир давом этмоқда. Мухолифат АТПни ўғрилар тўдаси деб аташ билан бирга, унга қарши турли компроматлар эълон қилишни давом эттирар экан, Эрдўғон сайловолди кампанияси доирасидаги чиқишларида мухолифатни мамлакатга хоинлик қилишда айблашдан ҳам тортинмаяпти, барибир ғалаба қозонишини урғуламоқда.
Матбуотда эълон қилинаётган маълумотларга кўра, АТПнинг рейтинги тушиб бормоқда, ҳозир унга овоз берадиганлар 38 фоизгача тушгани ёзилмоқда. Бироқ, барибир АТП ҳали биринчи ўринда. Мухолифатдаги икки асосий партия – Жумҳурият Халқ Партияси ва Миллаётчи Халқ Партияси 30 ва 20 фоизлар атрофида овоз олиши айтилмоқда. Сайловларга ҳали икки ой бор. Партия рейтингларида бундан ҳам катта ўзгаришлар бўлса керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения