22 January 2014
23:11 - ЕИ мулозими Флор бош дипломатимиз Комилов билан учрашиб, Ўзбекистон билан ўзаро алоқалар графигини белгилади
Тарқатилган расмий хабарларгакўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда бўлиб турган ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор билан учрашиб Ўзбекистон-ЕИ ўртасидаги 2014 йилнинг ўзаро борди-келдилари графигини белгилаган. График бўйича шу йили ЕИнинг турли структуралари билан Ўзбекистон ўртасида Парламент, савдо-иқтисодий, сиёсий алоқалар, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари борасида учрашувлар ўтказилади.

Хабарда айтилишича, Комилов евромулозим билан минтақа ва халқаро муаммоларга оид масалаларни муҳокама қилган.

Флор хоним Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва идораларида ҳам учрашувлар ўтказади. Аввал ҳам айтганимиздек, меҳмоннинг фуқаролик жамияти вакиллари билан кўришиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону