23 January 2014
17:06 - Киев портлаш арафасига келди, Ровно ва Львов портлади - намойишчилар вилоят ҳокимиятларини босиб олдилар
Украина ҳукумат ва мухолифат умумий тил тополмаптилар. Тополмаслар ҳам керак, чунки, мухолифат компромисс истмаяпти ва президент, ҳукумат, парламентнинг истъфосини талаб қилмоқда. Ҳукуматнинг эса, чекиниш нияти йўқ, чунки мухолифат майдонларга олиб чиқолган намойишчиларнинг сони баъзида ўнг мингларга чиқса ҳам, юз минг ва миллионларга чиқмаяпти. Балки, қишки совуқда кўп одам майдонларга чиқиши нореалдир.

ЕИ сўзда мухолифатчилар тарафида бўлса ҳам, воқеаларга аралашиш имконияти йўқ, маънавий қўллаб-қувватлаш эса етмаятгандек кўринмоқда. Аммо, Президент Янукович Европа Иттифоқида ҳукумат вазифасини бажарувчи Еврокомиссия раиси Жозе Баррозуга Киевда фавқулодда ҳолат киритилмаслиги ҳақида телефонда айтибди. Шу нарсанинг ўзи ЕИнинг бу воқелардаги ролини ошириши керак.

Лекин бугун Ровно ва Львовда намойишчилар вилоят ҳокимликларни тинч йўл билан босиб олдилар ва ҳокимиятни ўзлари тузадиган Кенгашларга топширмоқчилар. Украинлар кўп яшайдиган вилоятларнинг ҳаммасига бу каби воқеалар ёйилса, руслар кўпоқ бўлган вилоятларда, масалан, Қримда воқеалар тескари йўналишда кетиши, у вилоятлар мустақиллик ёки Россияга қўшилиш талаблари билан чиқишлари мумкин.

Ҳукумат ва мухолифат вакилларнинг яна бир марта учрашуви кутилмқда. Балки, ўша ерда тарафлар компромисга келишар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону