22 January 2014
22:48 - Ўзбекистон Зарбхонаси бошлиғи Сулаймон Ҳайдаров ҳибсга олинган

Ишончли манбалардан олинган маълумотга кўра, Ўзбекистон Молия вазирлиги Зарбхонасининг бошлиғи Сулаймон Ҳайдаров бир неча миллион АҚШ долларига тенг талон-тарожлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинган. Унга нисбатан тергов, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Муқаддам Тошкент зарбхонаси (пул купюралари босмахонаси) директори бўлган бу шахс Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси бошлиғи Зелимхон Ҳайдаровнинг укасидир.

Маълумиотларга кўра, расман Молия вазирлиги қошидаги Ғазначилик муассасаси алоҳида тизим бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги № ПП-594-сонли Фармони билан ташкил қилинган. У давлат бюджетининг тақсимланиши ижросини назорат қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону