21 January 2014
20:08 - Қамоқдан яна бир маҳкумнинг ўлиги чиқди
Шу йилнинг 16 январь куни Тошкентдаги 64/18-сонли муассаса (Сангород)дан 2010 йилнинг 19 ноябрида жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасига (Гиёҳванд ва психотроп моддаларни қонунга зид равишда сақлаш ва тарқатиш) асосан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ўктамжон Фозиловнинг ўлиги чиқди. Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ўктамжон Фозилов жигар циррози хасталиги туфайли оламдан ўтган.

Сирдарёлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 15.12.1993 йилдаги «Хавфли ўсмаларнинг профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги 631-сонли қарори ҳамда “Ногиронлик белгилаш учун ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш борасидаги Йўриқнома”га асосан муассаса томонидан Фозиловга 2-гуруҳ ногиронлиги берилганди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодекси талабларига кўра, у амнистия орқали жазодан озод қилиниши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекеистон қамохоналаридан ҳар йили 20-30 дан ортиқ маҳкумнинг жасади чиқади. Уларнинг аксарияти диний ақидапарастлик ва терроризмдв айбланиб, қамалган шахслардир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону