21 January 2014
18:25 - Киевда ўзгариш йўқ, ҳукумат фавқулодда ҳолат киритмоқчи
Шаҳар марказида намойишчилар ва милиция кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Жароҳатланиб, докторларга мурожаат қилганларнинг сони мингдан ошди. Уларнинг ичида намойишчилар ҳам, миршаблар ҳам бор.

Бундан аввалги хабаримизда ҳукумат вақт ўтказиб, кеча-кудуз майдонда турган намойишчиларнинг қаршилигини секин-аста синдириб, уларнинг талабларини йўққа чиқармоқчи, деб ёзган эдик. Бугун бу ҳақда мухолифатчлар ҳам гапиришмоқда.

Уларнинг маълумотига кўра, келаётган пайшанба куни Олий Раданинг фавқулодда мажлиси чақирилади ва ҳукумат тарфдори депутаталрнинг овози билан Киевда фавқулодда ҳолат киритилади. Ана ундан кейин, намойишчиларни қонун доирасида куч билан бўлса ҳам тарқатиб юборишга ўтилади.

Мухолифатнинг лидерларидан бири, машҳур боксер Виталий Кличко (расмда) кеча Президент Янукович билан учрашгани ҳам натижа бермади, у бугун яна Президент билан кўришмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону