Бугун Тошкентда Ўзбекистон Давлат Матбуот қўмитасининг собиқ раиси, ўзбек маҳаллий матбуотини узоқ йиллар жиловлаб келган Рустам Шоғуломов оламдан ўтди. Сўнгги пайтларда ҳукумат назаридан қолган бу одам аҳён-аҳёнда таҳририятларда, ҳукумат амалдорларининг маъракаларида кўриниб қолар эди.
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб Ленин комсомоли сафларида каръера қилган, сўнгра матбачилик, матбуот билан аралашиб юрган бу шахснинг замони мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, Андижон қатлиомига қадар давом этди. Кейинчалик, яъни Ислом Карим режими аввалгиларидан ҳам “устароқ” янги цензорлар авлоди етиштириб чиққандан кейин бу одамга эҳтиёж қолмаганди.
Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилсин!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения