20 January 2014
21:19 - Тошкентга ЕИнинг МО бўйича махсус вакили Патриция Флор келар экан, у нимага келмоқда ўзи?
Эртага, 21 январда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё масалалари бўйича махсус вакили Патриция Флор Токентга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Вазирлика кўра, Флор хоним Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари вакиллари билан учрашади.

Патриция Флорнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида маълумотлар йўқ, дейди мухбиримиз.

Қолаверса, патриция хоним Тошкентга серқатнов бўлиб қолганини таъкидлаш керак. Аммо, у нимага келмоқда, унинг келишлари туфайли ЕИ-Ўзбекистон алоқаларидан нималар бўлмоқда, қандай ижобий ўзгаришлар бор, у демократия масалалари билан қизиқадими? Бу саволларга жавоб йўқ.

Эслатиб ўтиш керакки, Патрияция Флордан аввал ЕИнинг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича ягона вакили бўларди. Ўша пайтда бу вазифани Пьер Морел бажарарди. Ўша пайтдаги ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати комиссари (ташқи ишлар вазири деса ҳам бўлади) Халвер Солананинг бош маслаҳатчиси “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатга ёзган расмий хатида, жаноб Солани унинг ЕИ билан алоқалар хусусидаги позицияси билан таниш эканлигини таъкидлаб, Пьер Морелга Абдураҳим Пўлат билан доимий алоқада бўлиш топшириғи берилганини урғулаганди. “Ҳаракат” Агантлиги бу ҳақда ўз пайтида хабар берган.

Қизиқ, Патрияция Флорнинг бу воқеадан хабари борми, унинг ўзи Ўзбекистонда амалда фаолият олиб бораётган “Бирлик” Партияси фаоллари билан учрашиш кераклигини ўйлаб кўрадими? Агар Патрияция Флор ноқукумат ташкилотларнинг вакиллари билан учрашадиган бўлса, унга шу саволларни бериш фойдали бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону