20 January 2014
21:46 - Гулнора отаси билан ярашибди. Улар уришганмиди, ёки махарабозлик қилишган? Ярашишни “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан ўрганмадиларми?

Uznews.net сайти саволларига жавоб берган Фуҳуша лақабли Гулнора Карим отаси Ислом Карим билан 2 январь куни ярашагани ҳақида маълумот берибди. Ҳеч шубҳа йўқки, масхарабоз Фуҳуша бу ҳақдаги маълумотни масхарабозларнинг Uznews.net сайтида ўз ташаббуси билан чиқартирган. Шунинг ўзи яна бир масхарабозликдир.

Нимамиш, унинг бошига хуфяларимиз томонидан солинган ташвишлар ва “қора булут” ота билан алоқаларнинг ёмонлашгани ҳосиласи бўълиб, ота ва қиз ўртасига нифоқни эса Татъяна Карим ва Лола Каримлар солибди.

Энди ҳаммаси жойида эмиш. Гулнора Твиттердаги саҳифаси орқали янги ижодий лойиҳа бошлагани, бундан кейин янаям ошиғи олчи бўлиши ҳақида ёзибди.

Аслида ҳам шундайми? Гулнора отаси билан уришганмиди? Табиий, буни уруш деб ҳисоблаш ғирт аҳмоқлик бўалрди. Бўлган воқеалар - масхарабозлик Ўзбекистонда давлат савиясига чиқиб кетганининг натижаси ва кўрсатгичидир.

Яна ҳеч шубҳа йўқки, масхарбозликдан чиқишни ота ва қиз “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” агентлигидан ўрганганлар. Уларга дарс бўлган воқеалар тарихи ва таҳлили “Ҳаракат” Агантлигининг махсус Билдиришида бор. Ўша Билдириш билан ушбу хабар остидаги линк орқали танишиш мумкин.

Қолаверса, бундай масхарабозликни ҳазм қилиш учун Фуҳуша ва принципсиз Ислом Карим ҳамда уларнинг ортидаги бир тўда қорамол каби бўлиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону