20 January 2014
20:54 - Ўзбекистон манзаралари: ҳақсизликка чидай олмаган ўсмир ўз жонига қасд қилди

Шу йилнинг 18 январ куни Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Уч қаҳрамон” қишлоғида яшовчи 19 яшар Маъмур Йўлдошев ўз жонига қасд қилди. Унинг жасади осилган ҳолда топилди. Суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, Маъмур ўткир асфикция (кислород етарсизлиги) натижасида оламдан ўтган. Марҳум кеча тупроққа берилди ҳам.

Гулистон тумани ИИБ томонидан ўтказилган суриштурв натижаларига кўра, 2013 йилнинг 20 декабрида Маъмур Йўлдошев тумандаги “Кунчи” бозорида паттачи Қаҳрамон Мирзаёров билан ўзаро тортишиб қолган. Жанжалдан хабар топган бозор раҳбари, ўзига хос маҳаллий авторитет Одил Дадабоев милиция ходимлари иштирокида ўсмирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши очтириб, уни терговга жалб қилдирган. Ҳам бозорчилардан калтак еган, ҳам милициянинг зуғумига дуч келган бечора Маъмур қутулишнинг ягона йўли сифатида арқонни танлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону