20 January 2014
20:30 - Ҳиллари Клинтон президентлик сайлови кампанияси бошладими?
АҚШ собиқ Президенти Билл Клинтоннинг хотини Ҳиллари хоним 2008 йилда Демократик Партия номидан президентликка номзод бўлиш учун кампания бошлаб, уни барак Обамага ютқазган эди. Шундан кейин у Обаманинг биринчи президентлик даврида (2009-2013) Давлат Котиби вазифасини ҳам бажарди. Сўнгра ўзи истеъфога кетди. Ўша пайтдаёқ, у 2016 сайловларида президентлик курсиси учун кураш ниятида эканлиги гапириларди.

Ҳозир Ҳиллари Клинтоннинг одамлар шу йўналишда иш бошлашганга ўхшайди. Шу кунларда муқовасида “Ҳиллари учун тайёрмисиз? У АҚШ Президенти бўлишини истайман деганлар рўйхатига қўшил” деб ёзилган Интернетдаги сайт ўз ишини бошлади.

Саҳифанинг кириш сўзида, бу - бир неча кишининг шахсий ташаббуси эканлиги урғуланади, ва ҳатто, одамларга On-line режимида ҳайрия пули жўнатиш йўли ҳам кўрсатилади.

2008 йилнинг бошларида Демократик Партиянинг номзодлари праймериз бошлашганда, унинг биринчи тури тарихий анъанага кўра, Нью-Хемпшир штатида ўтган, айнан “Ҳаракат” Агентлиги, балки, ҳаммадан биринчи бўлиб, Барак Обама бу сайловларни ютиши кўринаётганини ёзган эди. Сабаб ўлароқ, Нью-Хемпшир штатидаги праймеризда ҳамма танийдиган Ҳиллари Клинтон эндигина сиёсий саҳнада кўринишга бошлаган Барак Обама устидан бор-йўғи 5 фоиз овоз билан ғалаб қозонгани кўрсатган эдик. Айнан биз башорат қилгандек бўлди, Обама президентликка сайланди.

Ҳозир 2016 йилда бўладиган сайловлар хусусида башорат қилиш қийин. Аммо, праймеризлар бошланадиган давргача демократлар ёки республикачилар ичида биронта ёрқин сиёсатчи чиқиб қолмаса, ҳозир ундайлар йўқ, Ҳиллари Клинтон АҚШнинг навбатдаги президенти, муҳим бўлгани, биринчи аёл президенти бўлиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону