19 June 2013
12:08 - Ўзбеклар фахрланса арзийди: фазони забт этаётган қозоқларга дворниклик қилмоқдамиз
Фазони ўрганиш фанига катта ҳисса қўшан Мирзо Улуғбекнинг авлодари ўз боболарининг ишини шараф билан давом эттирмоқдалар. Аввал фазони ердан туриб ўрганардик, холос, энди уни забт этмоқчимиз. Ақлли халқ бўлганимиз учун одамларимизнинг ҳаётини таҳлика остига қўйиб ўтирмаймиз. Бу ишда усталик билан қозоқлардан фойдаланамиз. Фазони қозоқлар забт этсин, биз уларга дворниклик қиламиз. Бир томондан, хавфсизлигимиз таъминланган бўлади, иккинчи томондан, қозоқларнинг дворники сифатида Ўзбекистондаги профессорлардан 2-3 баравар кўп ойлик оламиз. Алам қилсин, ўзбек профессорларига.

Тўғри, қозоқлар бугун-эрта фазога учишмоқчи эмас, ҳозирча тайёргарчилик кўришмоқда. Бугун Қозоғистон Миллий Фазо Агентлигининг дeлегацияси ишчи ташриф билан Францияга келди. Қазинформ агентлигининг хабарига кўра, Агентликнинг раиси Талгат Мусабаев раҳбарлигидаги делегация 17-23 июнь кунлари Парижнинг яқинидаги Ле Бурже шаҳрида ўтказилаётган дунёнинг энг катта авиа-фазо кўргазмасида иштирок этади.

Ўйлаймизки, Ўзбекистон ҳукумати ташаббус билан чиқиб, бундай кўргазмаларда шу соҳада дворниклик қилаётганларнинг ҳам ишини кўрсатадиган бўлим очилишига эришиши керак. Шундагини ўзбеклар ҳам Қозоғистон делегацияси таркибида Ле Буржега боришлари мумкин бўлади. Кўрсатайлик бутун дунёга - буюк ишларга қодирмиз. Бунинг устига осмонимиз ҳам тинч.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону