19 June 2013
19:06 -
АҚШ, Россия ва Франция президентлари Тоғли Қорабоғ бўйича баёнот қабул қилдилар, озорбайжонлар эса Абдураҳим Пўлатдан ўрганишлари керак
Умумий гаплардан иборат бўлган бу баёнот оти "Катта саккизлик" деб ҳам айтиладиган G8 саммити пайтида Барак Обама, Владимир Путин ва Франсуа Олланд таарфидан имзоланган. Бу уччала мамлакатда армани лоббиси кучли бўлгани сабабли, бу умуий гаплардан иборат баёнот арманиларнинг фойдасига ишлайдиган ҳужжатдир.
Бундай шароитди, озорбайжоналарнинг олдида иккита йўл бор.
Биринчиси, Тоғли Қорабоғ масаласини куч билан ҳал қилиш, тўғрироғи, Тоғли Қорабоғни армани ишғолчиларидан озода қилиш. Вақти келгани учун эслатиб ўтиш керакки, "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат шунай фикрини "Свобода" радиосининг русча программасида 1991 йилда очиқ гапиргандан кейин, ўша радиодаги армани лоббиси Абдураҳим Пўлатни бир неча йил у радиога яқинлаштирмай қўйган эди. Аммо, ҳалигача вазият ўзгармади. Озорбайжон бошида ўз чўнтагини тўлдиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган Илҳом Алиев ўтирар экан, ҳеч нарса ўзгармайди. Ўнлаб партиялар тузиб олган мухолифатчилар эса, бирлашолмасдан ўтиб кетсалар керак.
Иккинчи йўл - озорбайжонлилар Ғарб мамлакатларидаги арман лоббичилари устидан ғалаба қозонишлари керак. Улар буни ҳам Абдураҳим Пўлатдан ўрганишса яхши бўларди. "Бирлик" лидери ўз хотираларидан бирида ёзишича, 1990-92 йиллари ҳали у Москвада оддий аспирант экан, ҳатто КПССС аъзоси бўлмаса ҳам, миллати армани бўлган СССР Фанлар Академиясининг партком секретари ва Москванинг Ленин район партия секретарининг дабдаласини чиқарган. Ваҳоланки, ўша арманилар нафақат Абдураҳим Пўлатни аспирантурадан ҳайдаш, ҳатто уни миллатчи сифатида қаматишни ўйлашаган экан.
Мен озорбайжонларни ўқитишга тайёрман, аммо, минг афсуски, улар бунга тайёр эмас, дейди Абдураҳим Пўлат.