19 June 2013
10:12 - НАТО Афғонистоннинг хавфсизлигини афғонларга топширди
Кеча Қобулга яқин жойда ўтказилган тантанали маросимда Афғонистоннинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамма ваколатлар Афғонистоннинг ўзига топширлгани эълон қилинди. Маросимда Афғонистон ва НАТОнинг сиёсатчилари ва ҳарбийлари иштирок этдилар. Уларнинг ичида Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳам бор эди. Жаҳон агентликлари Афғонистондаги АҚШ кучларининг қўмондони генерал Жозеф Данфорднинг қуйидаги сўзларни тарқатишмоқда: "Шу пайтгача Афғонистоннинг хавфсизлиги учун маъсулият менда эди, энди бу Карзайнинг иши".

Айни замонда, АҚШ Толибон билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқчи. Al-Jazeera агентлиги Оқ Уйдан олинган маълумотга асосланиб билдиришича, музокаралар келаси ҳафта Қатарнинг пойтахти Дохада бошланади. Америкаликларнинг мақсади - Толибонни Афғонистон Конституциясини тан олишга ва Ал-Қоида билан алоқаларни узишга чақириш.

Маълумки, Толибонниннг баъзи қанотлари Афғонистонда Ҳамид Карзай ҳукуматини тан олиб, қуролларини топширишди (расмда).

Хуллас, НАТО кучлари 12 йиллик урушдан кейин 2014 йилда Афғонистонни тарк этишга тайёрланишмоқда. Аммо, Барак Обама айтаётгандек, АҚШ 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистонни бутунлай ташлаб кетмоқчи эмас. Афғонлар тўла мустақил кучга айланиши учун ҳали анча вақт керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону