19 June 2013
07:06 - Туркияда "тик турган одам" акцияси ўтказилмоқда, Ўзбекистонда бундай бўлиши мумкин эмас
Бош вазир Ражаб Эрдўғонни дунёда биринчи бўлиб "Ҳаракат" Агентлиги диктатор деди. Энду бунга бошқалар ҳам қўшилабошлади. Кеча асосий мухолифат партияси - Отатурк қурган Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Кемал Қиличдорўғли Эрдўғонни диктатор деб атади. Истанбул шаҳар марказидаги ҳукуматга қарши намойишлар куч билан тарқатилган бўлса ҳам, вазият сокинлашгани йўқ.

Ҳозир Туркия бўйича "тик турган одам" акцияси ўткказилмоқда. Бу акциянинг маъноси шундай - ҳукуматга қарши бўлган ҳар бир одам алоҳида-алоҳида шаҳарларнинг эътиборга лойиқ жойларида бир неча дақиқа бўлса ҳам намойишкорона тик туришли керак. Истанбулнинг Тақсим маqдонида шундай қилаётган одамларни кўриш мумкин. Туркиянинг бошқа шаҳарларида ҳам шундай акциялар ўтказилмоқда. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, аввалги кунлари ҳамма кўз ёшартирувчи газни ишлатиб бўлган полиция яна газ сотиб олиш ташвишида.

Бу акция парламентга ҳам етиб борибди. Курдларнинг Тинчлик ва Демократия Партиясидан сайланган 4 депутат кеча парламент мажлиси бўлаётган пайтда 5 дақиқа тик турибди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комитети Туркия ҳукумати ва намойишчиларни мулоқатга чақирди, Европарламент Туркияга келиши аввалдан режалаштирилган делегациясини ҳозирча юбормасликка қарор қилди.

Туркиянинг иқтисоди Европа билан алоқаларга асосланганини ҳисобга олсак, Европанинг Туркияга муносабати ўзгариши бу мамлакат иқтисодига жиддий зарар бериши мумкин.

Ўзбекистонда бу каби акциялар ўтказишни ҳаёл ҳам қилиб бўлмайди. Чунки, ўта қўрқоқ қорамоллар подасига айлантирилган ўзбеклар ўз миллатдошлари қирғиз фашистлари томонидан тириклайин ёқилганда ҳам қисиб ўтиришни афзал қўришган. Хунасаларга айланган ўзбек йигитлари Ўзбекистоннинг осмони тинчлигидан хурсанд. 300 ўзбек ўлса ўлибдида, уларга нима?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону