18 June 2013
19:37 -
Қашқадарёда яна бир фуқарони миршаблар уриб ўлдирди
Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг навбатдаги релизида айтилади. Маълум бўлишича, шу йилнинг 17 май куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Чордара қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳусниддин Оққўзиев вилоятнинг Чироқчи тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимларининг қийноқлари натижасида вафот этган. Жамиятга мурожаат қилган марҳумнинг акаси Фахриддин Оқназаровга кўра, эндигина 32 ёшга тўлган Ҳусниддинни миршаблар оддий ҳуқуқбузарликда гумон қилиб, тутиб келишган. Қийноқлар, жисмоний зўровонлик натижасида ўлган йигитнинг жасадини “ўз жонига қасд қилди”, деган хулоса билан қариндошларига қайтаришган.
Жамиятга тақдим этилган ҳужжат ва метаериалларига кўра, Ҳусниддиннинг танасида қийноқ излари яққол сезилади, унинг орқа мия қисмига ўтмас қаттиқ жисм билан зарба берилгани кўриниб турибди. Марҳумни кафанлаш даврида қариндошлари унинг ваҳшиёна қийноқ қурбони бўлгани, танаси моматалоқ бўлиб кетганини ҳам кўришган, деб ёзади ҳуқуқ ҳимоячилари.
“Эзгулик” фаолларининг таъкидича, бу ҳол сўнгги ярим йилда айнан Чироқчи туманида содир бўлган иккинчи ҳолат бўлиб, 2012 йилнинг 18 ноябрида ҳам ИИБ ходимлари маҳаллий фуқаро Алмардон Бердиқуловни уриб ўлдиришган, “Эзгулик”нинг саъй-ҳаракатлари билан терговчи Анвар Холиёров қамоққа олинганди.
Релиз сўнгида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида содир этилган такрорий хунрезлик юзасидан айнан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура раҳбариятининг расмий изоҳ беришини талаб қилган.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб саҳифасидан ўрин олган - www.ezgulik.org
Ўзбеклар ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиш ўрганиш ўрнига, ҳамма нарсадан Оллоҳдан деб ўтираверишса, бундан ҳам баттар бўлади, дейди мухбирмиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения