18 June 2013
15:26 - Пўлат Охуннинг Швеция парламентидаги учрашувлари

"Бирлик" Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун кеча Швеция парламенти Риксдагнинг ташқи ишлар комитетини раиси ўринбосари, Швеция парламентида энг кўп овозга эга бўлган Социал-демократлар партиясининг ташқи ишлар ва масалалар буйича расмий вакили Урбан Ахлин (Urban Ahlin) билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувни бошланишида Пўлат Охун яқинда март ойида Ўзбекистонга касал онасини кўриш учун 72 соатга киритилгани ҳақида гапириб берди ва ҳукуматнининг бу қадамини ижобий қадам ва айни замонда демократик мухолифат вакилларига ҳукуматнинг позицияси ўзгараётганининг белгиси деб баҳолади. У "Ўзбекистонга киритилганим демократик мухолифатни ватанга кайтиши учун олиб бораётган ҳаракатларни амалга ошириш йўлидаги кадамлардан бири" эканлигини билдирди.

Учрашувларда Ўзбекистондаги ҳозирги сиёсий ва иқтисодий аҳвол ҳақида гаплашилди. Инсон ҳуқуқлари ва сиёсий маҳбуслар масаласига алоҳида эътибор берилди.

Пўлат Охун Ўзбекистон мухолифатидаги ҳозирги вазият ва мухолифатни дунёвий демократик ва исломий мухолифатга бўлинганлиги ҳақида гапириб берди. Мухолифатни иккала қисмининг мақсадлари ва иш усуллари ҳақида гап бўлди.

Ҳозир Швецияда, жуда кенг муҳокама қилинаётган ТелияСонера телекоммуникацион компаниясининг Гулнора Каримовага берган 400 миллион долларлик пора ва Ўзбекистонда жуда кенг миқёсда ривож олган коррупция масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистонни олдидаги бугунги ва эртанги кун муамоллари ҳақида фикр алмашилди. Пўлат Охун Ўзбекистондаги вазият ва ўзгаришлар бутун Марказий Осиёга таъсир қилишини ва шунинг учун бу масалага, яъни Ўзбекистонда демократиянинг ривожланишига катта аҳамият бериш кераклигини урғулади.

Демократияни ривожлантиришда замонавий ахборот воситалари ва айниқса Интернетнинг аҳамияти катта эканлиги ва бу йўналишда ўзбек демократлари жуда кўп иш қилиши кераклиги ҳам батафсил муҳокама қилинди.

Бугун яна парламентда ва Швеция ташқи ишлар вазирлигида шу каби учрашувлар давом этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону