18 June 2013
20:45 - Ҳофиз, аммо миллат хоини Шерали Жўра ўғлини уйлантириб, элга ош берди
Таниқли ҳофиз, аммо халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракати “Бирлик”ни синдириш учун жон-жаҳди билан Ислом Каримга ёрдам бериб, миллат хоинига айланган Шерали Жўра ўғли Зоҳиршоҳни уйлантириши муносабати билан Андижон шахридаги "Андижон" тантаналар саройида ош элга ош берди. Санъаткорнинг наҳорда тарқатган ошига кўплаб андижонликлар, қўшни Ўш ва Ўзганлик мухлислар келишди.

Маълум бўлишича, санъаткор Тошкентда ҳам ош бериб, халқнинг олдидан ўтади. Унинг ким билан қуда-андачилик ришталарини боғлаётгани маълум эмас.

Миллат ўз ичидан чиққан бундай хоинларни жазолашга ўрганмагунча, миллат бўлолмайди, ўлимга маҳкумдир. Вақти келиб, бу тўйга борганлар тўй эгасининг хоинлигидан хабаримиз бўлмаган эди деб миллат олдида тиз чўкишлари керак бўлади. Қолаверса Ўш ва Ўзганда ўзбеклар қирғин қилинадиган ҳолга тушишларида Шерали Жўра каби хоинларнинг катта ҳиссаси бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону