18 June 2013
01:00 - ЕИнинг Марказий Осиё ва МДҲ масалалари бўйича махсус вакили Тошкентга келди
Бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бўйича махсус вакили Патрисия Флор етакчилигидаги делегация Тошкентга келди. Бугуннинг ўзида ЕИ мулозими Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашувлар ўтказди.

Маълумки, Андижон воқеаларидан кейин. ЕИ Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиб, у билан алоқаларини музлатиб қўйганда, "Бирлик" Партияси ЕИ раҳбариятига мурожаат қилган ва диктаторларни изоляция қилгандан кўра, уларни ўз усуллари билан бўлса ҳам мулоқатга тортиш фойдалироқ эканлигини билдирганди. ЕИ ҳозир "Бирлик" таклиф қилган йўлдан бориб, Ўзбекистон режимининг масхарабозлари билан масхарабозлик ўйинлари олиб бормоқда. Мутлақо алоқалар бўлмаганидан кура, шундай масқарабозлик фойдалироқдир, дейди мухбиримиз.

Дарвоқе, ЕИ мулозими шу йилнинг 19 мартида ҳам мамлакатимизга келган, Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари, минтақада баҳсларга сабаб бўлётган гидроэнергетик иншоотлар қурилиши масаласини муҳокама қилгандек бўлиб, Ўзбекистон режими одамларини аҳмоқ қилиб кетган эди. Демак, шу йўналишдаги жараёнлар давом этмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону