17 June 2013
23:35 - Қашқадарёда “Эзгулик” фаоли Ҳасан Чори ҳибсга олинди

Бу ҳақда “Ҳаракат” мухбирига Ҳасан Чорининг қизи Зулайҳо маълум қилди. Зулайҳонинг сўзларига кўра, Ҳасан Чориев бугун Қашқдарё вилояти прокуратурасига суҳбатга чақирилган ва кечга яқин вилоят ИИБ томонидан ҳибсга олинган. Сўнгги марта қизи билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлган 71 яшар Ҳасан Чориев ўзининг жинсий тажовузда айбланиб, ҳибсга олинганини таъкидлаган.

Лекин тахмин қилиш мумкинки, Ҳасан Чорининг қамоққа олиниши унинг АҚШда яшайдиган ўғли Баҳодир билан боғлиқ. Баҳодир Чори ҳозир кучли яширин ташкилот тузиб, Ўзбекистонда ҳокимиятни истаган вақтида қўлга олиш қудратига эгадир. Ўзбекистон режими Ҳасан акани гаровга олиб, Баҳодир Чори кучларининг Ўзбекистонга бостириб киришини олдини олмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону