18 June 2013
01:26 - Оташнафас шоир Рауф Парфининг китоби чоп қилинибди, лекин уни баҳолашда Абдураҳим Пўлатнинг фикри эса бошқача
“Шарқ” нашриёт матба-концернида турк дунёсининг улуғ шоири, марҳум Рауф Парфининг “Туркистон руҳи” номли сайланмаси чоп этилди. 5000 нусхада чоп қилинган китобда шоирнинг сара шеър ва таржималари жамланган.

Китобни нашрга тайёрлаган адиб Вафо Файзуллонинг таъкидича, Рауф Парфи 50 ёшида тартиб берган бир мажмуасини “Туркистон руҳи” деб атаган, аммо унинг нашрини кўрмай армонда кетган. Шоирнинг орзуси энди рўёбга чиқди ва ўша ном сайланма муқовасига кўчди. Сайланмада: “Мақтов кимга ёқмас, кўнглинг тўлдирар, Мақтов – ширин оғу, ширин ўлдирар...” сингари ҳаётий-фалсафий сатрлар мавжуд.

Рауф Парфи Ўзбекистон Қаҳрамони уновни олмаган бўлса ҳам, шу унвонни елкасида эзилиб кўтариб юрган Эркин Воҳид ва Абдулла Орифлардан фарқи йўқ, дейди "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат. Рауф Парфи ҳам ўшалар каби Қаҳрамон. Уларнинг ҳаммасини шахсан танийман. Эркин Воҳид ва Рауф Парфи "Бирлик"нинг асосчиларида бўлишган. Абдулла Ориф "Бирлик"га у ерда Салой Мадамин каби ифлос борлиги учун кирмаслигини айтган. Аммо, булар қандай қаҳрамонлар ўзи? Буни миллат билиши лозим.

Уларнинг ҳаммаси миллатчи ёзувчилар бўлиб, ҳар қадамда ўзларини миллат учун ҳаётни ҳам беришга тайёрдек қилиб кўрсатардилар. Аммо, Ислом Карим уларнинг олдига бир чақа ташлаши билан миллатни сотдилар. Ўзбек миллати бугун миллат сифатини йўқотиб, қорамоллар подасига айланган бўлса, қирғиз фашистлари Ўзбекни тирклайин ёқишгача, Ўзбек аёлларини подалашиб зўрлашгача борган бўлса, бунда шу "қаҳрамонлар"нинг - Рауф Парфи, Эркин Воҳид ва Абдулла Орифларнинг жуда катта ҳиссаси бор.

Балки, уларнинг санъати қилган хоинликларидан ҳам юқори баҳолидир, дейдиганлар ҳали чиқар. Аммо, миллатга хоинликни кечирган миллат ҳеч қачон миллат бўлолмайди. Миллат қорамоллар бўлса, бу номи тилга олинган ёзувчилар чўчқалардир. Агар, ахир бир кун бизнинг курашимиз туфайли, мен ҳаётимни бағишлаган бу кураш туфали, Ўзбек миллати қайтадан миллат сифатига эришиб, шу "қаҳрамон"ларни қаҳрамон сифатида қабул қилса, мен бу миллатдан воз кечаман.

Шуни ҳам унутмайликки, Рауф Парфи ҳақиқий миллат куйчиси бўлганда эди, ҳозирги режим унинг китобини ҳеч қачон нашр эттирмасди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону