17 June 2013
02:12 - Кеча юз минглаб Эрдўғон тарафдорлари Истанбулда муҳташам митинг ўтказиб, унинг сиёсий ўлимини дунёга эълон қилдилар

Ўтган куни Анқарада 250 минг кишилик митингда нутқ сўзлаган Туркия Бош вазири, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси Ражаб Эрдўғон кеча Истанбул шаҳрининг Қизилчашма майдонидаги митингида нутқ сўзлади. Расмга қараб, бу митингда юз минглар эмас, миллионлар қатнашганини гапириш мумкин. Митинг ростдан ҳам муҳташам эди.

Ражаб Эрдўғон ўз нутқини қуйидагича бошлади: "Туркиянинг расмини кўрмоқчи бўлганлар бу ерга қарасинлар. BBC ва CNN келинг бугунги расмни кўринг, кунлардан бери дунёни алдаб келдингиз. Бу миллат сиз кўрсатганингиздек саҳаргача това ва кастрюл чалиб чиқадиган миллат эмас."

Табиий, Туркия Бош вазири мухолифат митингларида каби това ва кастрюл чалмасдан, ўз лидерини олқишлаётган тарафдорларини мақтаб, эрталабгача това ва кастрюл чалиб чиққан ўз мухолифларни лойга булғаш ниятида бундай гапирди. Нутқининг давомини ҳам шу шаклда олиб борди.

Ҳеч кимнинг чақириғисиз Туркиянинг ҳамма шаҳарларида майдонларга чиққан намойишчиларни бунчалик қоралаб, ҳукуматнинг буйруғи билан ўз олдига олиб келинган тарафдорларини олқишлаган Ражаб Эрдўғон, минг афсуски, кеча сиёсий ўлимини демократик дунёга очиқча кўрсатди. Дунёда диктатор давлатларнинг сони яна биттага ортди.

Ҳар бир нарсанинги икки тарафи бор. Туркияда бўлаётган воқеаларнинг ҳам. Уларнинг яхши томони шундаки, энди тўла маслакдош бўлиб қолган Ислом Карим билан Ражаб Эрдўғоннинг алоқалари яхшиланишга бошлайди. Зора, икки мамлакат алоқалари ҳам тикланишга бошласа.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону