Табиий, бу исломий мамлакатда сайловлар жума куни ўтказилди. Олти номзоднинг иштирокидаги сайлов Ўзбекистондан ҳам демократикроқ ўтгани асосий аҳамиятга эга бўлган факт бўлган бўлса керак.
Сайловда либерал консерватор деб баҳоланаётган Ҳасан Руҳоний сал кам 51 фоиз овоз билан биринчи турдаёқ ғолиб чиқди. Лекин, Ғарб бу сайловни демократиядан узоқ деб ҳисоблаётгани унчалик тўғри эмас. Эрон халқи муллалар ҳокимияти даврида шундай аҳволга туширилганки, у ўзига тақдим этилган номзодларнинг бирини ўз хоҳиши билан танлайди, холос. Ваҳоланки, уларнинг ҳаммаси моҳиятан бир хил. Эрон халқи бошқача турли номзодга овоз бермасди ҳам.
Яъни тузум нодемократик, аммо халқ ўзига тақдим қилинганлар ичидан истаган одамини ўзи танлади. Эроннинг на ички на ташқи сиёсатида ҳеч нарса ўзгармайди ҳисоб.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения