Бир ҳафта аввал Бош вазир Ражаб Эрдўғон шимолий Африка давлатлари бўйлаб қилган сафаридан қайтгандан кейин, бу шанба ва якшанба кунлари (15 ва 16 июнь) Анқара ва Истанбулда ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси ўз намойишларини ўтказиши эъллон қилинганди. Ҳамма тушунардики, Ражаб Эрдўғон мухолифатчилар қаршисида "говда кўрсатиш" қилиб, ўз кучини кўрсатмоқчи.
Ўтган жума куни Эрдўғон мухолифатчиларнинг "Сайр боғи" деб ном олган намойишларининг вакиллари билан учрашиб, уларни намойишларни тўхтатишга чақириши, ҳатто "акс ҳолда, ёмон бўлади" деб қўрқитиши ҳам фойда бермади. Ўша куниёқ мухолифатчилар мамлакат бўйлаб намойишларни давом эттиришга қарор қилдилар. Кеча намойишлар давом этти ҳам.
Кеча ҳукумат "говда кўрсатиш"ни бошлади. Анқарадаги Синжон майдонида сони юз минглардан ортгани айтилаётган ҳукумат тарафдорларининг митинги бўлди (расмда). Минбарга ҳижобли хотини билан чиққан Ражаб Эрдўғон дўқ-пўписаларини давом эттирди ва эртагача ўзига қарши намойишлар тўхтатилмаса, уларни куч билан тарқатиб юборилишини айтди.
Аммо, орадан бир неча соат ўтмасданоқ, яъни Эрдўғон берган муддат тамом бўлмасиданоқ, полиция кучлари намойишчиларни Истанбул марказидаги Тақсим майдонидан нарироқдаги "Сайр боғи"дан ҳам сиқиб чиқардилар. Уларга қарши кўз ёшартирувчи газ ва босим остида сепилган сув ишлатилди. Турк матбуотининг ёзишича, боғ жаҳаннамга айланди, одамлар газ ва сувдан қочиб, энг яқиндаги меҳмонхонага қочиб кирдилар, полиция у ерда ҳам газ ишлатди.
Эртага Эрдўғон тарафдорлари Истанбулда митинг режалаштирганлар, унинг ўзи ҳам келиб, нутқ сўзласа ҳам керак.
Хуллас, Туркияда бошланган ваҳимали воқеалар ҳали-бери битадиганга ўхшамайди. Вазият жуда мураккаб. Бунинг устига, мухолифатдаги асосий икки партия - Жумҳурият Халқ Партияси ва Миллиётчи Ҳаракат Партиялари ўртасида ҳам воқеаларга ёндошош фарқи бор. Жумҳуриятчиларнинг лидери Кемал Қиличдорўғли тўла Эрдўғонга қарши, аммо миллатчиларнинг лидери Давлат Боғчалининг позициясини тушуниш қийин. У аввал ўз партияси ва тарафдорларини "Сайр боғи" намойишларига қатнашмасликка чақирди, қатнашганлар партиядан ҳайдалиши ҳақида имо-ишоралар қилди. Аммо, кеча Анқарадаги Эрдўғон тарафдорлари митингида Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг байроқлари кўтарилгани, бу партиянинг ёшлар қаноти вакиллари бўлмиш бўзқуртлар (Совет замонида уларни русчасига "серые волки" дейишарди) Эрдўғонни олқишлаши ҳам унининг асабини бузди.
Туркияни исломий давлатга айлантириш тарафдорлари билан дунёвийлар кураши аланга олиши мумкинлиги ҳақида "Ҳаракат" мухбирлари ва экспертлари 5-6 йилдан бери гапириб келардилар. Бу башоратлар тўғри чиқди, зиддиятли воқеалар бошланди. Хўш, энди икки тараф музокаралар йўли билан умумий нуқатга кела оладиларми? Келолмайдиганга ўхшайдилар. Чунки, бу масалада компромисс бўлиши мумкинмас. Мусулмонлар яшайдиган давлат ёки исломий бўлади, ёки дунёвий. Ҳали ислом дунёвийлик принципини тан олмоқчи эмас. Демак, воқеалар бугун бўлмаса ҳам эртага қонли тус олади.
Бундан ҳам муҳими, Ўзбекистонни ҳам шундай келажак кутмоқда.
Бунинг олдини олишнинг ягона йўли, Исломда тинч йўллар билан ислоҳотлар ўтказиш ва дунёвийлик принципини тан олишдир. Исломчилар бу принципни тинч йўллар билан тан олмасалар, қонли воқеалар бошланади. Аммо, ғалаба барибир дунёвийлик тарафдорларида бўлади, чунки давлат, яъни бошқариш воситаси диний бўлолмайди. Транспорт воситалари ёки коммуникация воситалари диний бўлолмагани каби.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения