Маълумки, Туркия парламентар жумҳурият. Бу мамлакатда жумҳурбошқони деб аталадган президентнинг асосий вазифаси парламент тасдиқлаган қонунларни имзолашдир. Шу сабабли, давлатнинг бош раҳбари – Бош вазир. Ҳозир Бош вазир – Ражаб Эрдўғон.
Кеча саҳардаги хабаримизда Туркияда бир неча кундан бери бўлаётган оммавий намойишлар дунёвий қарашли туркияликлар ибтидоий исломчилардан тўйганининг кўрсатгичидир, деб баҳолаган эдик. Кун бўйи Ғарб матбуоти ва ғарбли сиёсатшунослар ҳам айнан биз қўйган диагнозни такрорладилар.
Кеча намойишчилар билан миршаблар ўртасидаги шиддатли қарама-қаршилик яна ҳам юқори даражага чиқди. Айниқса Истанбулда полиция кўз ёшлантирувчи газ ва сув сепиш билан намойишчиларни тарқатишга ҳаракат қилар экан, намойишчилар шиддат билан қаршилик кўрсатдилар, полицияга тош отувчилар сони кескин ортти.
Бош вазир Эрдўғон аввалдан режалаштирилган расмий ташриф билан Мороккога кетар экан, аэропортда журналистларни воқеаларни тўғри ёритмасликда айблади, намойишчиларнинг кучини камситишга ҳаракат қилди.
Туркиядаги энг таниқли коломнист (газета шарҳчиси) ҳисобланадиган Жон Дундор Эрдўғоннинг бу гапларни 1960 йили ағдарилган ва сўнгра дорга осилган Президент Аднан Мендереснинг гаплари билан солиштириб, шундай ёзди: “Мендерес студентларнинг “Диктатор даф бўл!” шиорлари остидаги чиқишларни аҳамиятсиз воқеа деб баҳолаган, аммо, бир ойдан кейин йиқитилган эди”.
Қизиқ, Жон Дундор нимага имо ишора қилмоқда?
Расмда – Истанбулнинг марказидаги Тақсим майдонида намойишчилар билан миршабларнинг жанги.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения