04 June 2013
08:15 - “Ҳаракат”нинг башорати яна амалга ошди, Туркиядаги воқелар Озорбайжонга сачради. Тайёрлан Ўзбекистон!
Туркиядаги ҳукуматга қарши намойшларга шарҳ берар экан, кеча саҳарда шундай деб ёзган эдик: “Суриядан кейин Араб баҳори воқеалари бошқача ном остида Туркияга, кейин Озорбайжон орқали Ўзбекистонга келади.”

Туркиядаги воқеалар Озорбайжонга кечаёқ сачрай бошлабди. Бокуда тахминан 50 кишилик гуруҳ Туркия элчихонаси олдида митинг ўтказиб, Истанбулдаги намойишчиларга ҳамдардлик билдириш истади, дейилади Озорбайжондаги Сontact.az агентлигининг хабарида.

Полиция митингчиларни Туркия элчихонаси олдидан сиқиб чиқаришга эришди. Чунки, митингчиларнинг сони кўп эмасди. Аммо, улар катта куч тўплаб, намойишларини давом эттирмоқчилар.

Озорбайжондаги ҳукуматпараст “Фуқаролар Бирдамлиги” Партиясининг лидери, Миллий Мажлис депутати, собиқ мухолифатчи Собир Рустамхонўғли Туркия ҳукуматига қарши чиқаётганларнинг асосий қисми ёшлар эканлигини уруғулар экан, Туркиядаги воқеалар Озорбайжонга ҳам таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.

Ҳа, навбат Ўзбекистонга келмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону