04 June 2013
01:06 -
Кеча Нурсултон Назарбой ЕИ Бош вазири Жозе Мануэль Баррозу ва Латвия Президенти Андрис Берзиньшни қабул қилди, яккамохов Ислом Карим қани?
Кеча бир куннинг ўзида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой иккита юксак даражали учрашув ўтказди. Биринчи учрашув Европа Иттифоқида ҳукумат ролини ўйнайдиган Еврокомиссия раиси, яъни феълан ЕИ Бош вазири Жозе Мануэль Баррозу (расмда) билан бўлди. Учрашув натижасида ЕИ ва Қозоғистон ўртасида Кенгайтирилган ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Қозоғистон ва Латвия президентларининг учрашувида икки томонлама алоқаларни яна ҳам юқори даражага чиқариш ҳақида музокаралар олиб борилган. Андрис Берзиньш расмий ташриф билан Қозоғистонга келган экан.
Оқсаройдаги инидан чиқмайдиган Ислом Карим учун бу каби учрашувлар ўтказиш – орзу ҳам қилиб бўлинмайдиган воқеалардир.
Қани энди мўжиза юз бериб, Жозе Мануэль Баррозу ва Андрис Берзиньш уйига қайтишда, Тошкентга ҳам кириб ўтсалар. Ҳар ҳолда Ўзбекистон ҳали ҳам борлиги халқаро саҳнада кўринган бўларди.