26 June 2008
03:00 -
21:30 - “Эзгулик”: Норбой Холжигитов озод қилиниши керак! (Пресс-релиз № 33, 20.06.2008) 20:30 - В Подмосковье задержаны похитители узбека 19:30 - АҚШ элчисининг маслаҳатчиси “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охун билан учрашди 8:00 -
21:30 - “Эзгулик”: Норбой Холжигитов озод қилиниши керак! (Пресс-релиз № 33, 20.06.2008)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Самарқанд вилояти Иштихон тумани Кўрли ф/й Қизил қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳаётулло Холжигитов мурожаат қилиб, отаси, ҳуқуқ ҳимоячиси ва мухолифат фаоли Норбой Холжигитовнинг аҳволи оғирлигини маълум қилган. Аниқланишича, “Бирлик”чи, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли (1948 йимлда туғилган) Норбой Холжигитов ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖЖИЭББи тизимидаги 64/61-муассасада жазо муддатини ўтамоқда. У 2005 йилнинг июнида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди ҳукми билан ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат), 165-моддаси (Товламачилик) асосида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аризада қайд қилинишича, Норбой Холжигитовнинг аҳволи ағир, у сурункали қандли диабед туфайли ўзини эплай олмайдиган аҳволга тушиб қолган. Тишлари тушган, кўзлари кўрмай кўрмайди. У қамоқдан жамиятимиз номига ёрдам сўраб, хат чиқарган.

Мазкур жазони ижро этиш муассасасида бир муддат Норбой Холжигитов билан бирга жазо муддатини ўтаган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновга кўра, Қашқадарёнинг Шайхали ҳудудида жойлашган мазкур зонада аҳвол даҳшатли манзара касб этган. Ҳар йили баҳор-ёз ойларида маҳбуслар ўртасида ўткир формали дизентерия (ич кетиши) тарқалади. Зона шу типдаги муассасаларидан ҳар хил ҳашоратларнинг кўплиги, оддий гигиена нормаларига амал қилинмаслиги билан ажралиб туради. Ана шу муассасадаги Норбой Холжигитовнинг аҳволи ҳатто бундан икки йил аввал ҳам оғир эди.

Ҳаётулло Холжигитовнинг баён қилишича, отаси қамоққа олинган пайтда унинг ўзига нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси (Ўғирлик), 277-моддаси (Безорилик) билан айбланиб, жазо муддатини ўтаган Ҳаётуллога ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳозирга қадар босимлар ўтказиб келинмоқда. У бу босимларни отасининг сиёсий фаолияти натижаси ўлароқ кўради. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти умуми аҳволни ҳисобга олиб, Ҳаётулло Холжигитовнинг аризаси асосида Норбой Холжигитовга адвокат ёллади ва адвокат ҳуқуқ ҳимоячиси номига ордер олди. Ҳозирда Холжигитовни озод қилиш учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга бошлади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон ҳукуматини 60 ёшга тўлган, аҳволи ўта оғир ҳуқуқ ҳимоячисини озодликка чиқаришга чақиради. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроридан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 534-моддаси асосида мухолифат вакилининг ишини қайта кўриб чиқишни, унинг тузалмас дардга чалингани муносабати билан жазо муддатини дарҳол тўхтатишни талаб қилади. Халқаро ҳамжамият, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини бу борада мамлакат расмийларига босим ўтказишга ундайди.

Манба: www.ezgulik.org

20:30 - В Подмосковье задержаны похитители узбека

В Подмосковье задержаны четверо подозреваемых в похищении гражданина Узбекистана, за которого требовали выкуп в 200 тысяч рублей.

Как сообщили сегодня в следственном управлении Следственного комитета при прокуратуре, ранее в УБОП ГУВД Московской области обратился гражданин с заявлением о том, двое неизвестных в Воскресенске похитили его отца, гражданина Узбекистана, и требуют за его освобождение выкуп в 200 тысяч рублей.

«В ходе проведения оперативных и следственных мероприятий были задержаны с поличным четверо подозреваемых в совершении преступления. Ими оказались неработающие местные жители в возрасте от 22 до 36 лет», — сказали в следственном управлении. Похищенный был освобожден, сейчас проводятся необходимые следственные действия для установления всех обстоятельств преступления.

Возбуждено уголовное дело по ч. 2 статьи 127 (незаконное лишение свободы) и ч. 2 статьи 163 УК (вымогательство). // ИТАР-ТАСС

19:30 - АҚШ элчисининг маслаҳатчиси “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охун билан учрашди

Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланднинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ричард Фицморис Андижонга ташриф буюрди ва бу ерда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасидаги вазият, сиёсий ҳуқуқлар ҳамда ижтимоий-сиёсий аҳвол муҳокама нишонида бўлди.

“Бирлик” лидери Европа Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатларига катта эътибор берилаётганини таъкидлаб, бу борада “Бирлик”нинг позицияси, муносабатларни чуқурлаштириш учун “Бирлик” ишлаб чиқаётган ташаббуслар ва партиянинг бу йўналишдаги амалий ишларини сўзлаб берди. “Бирлик” Партияси навбатдаги қурултойига тайёрланаётгани, вилоят конференцияларини ўтказиш бошлангани, Пўлат Охуннинг сиёсий фаолиятини чеклаш мақсадида ҳукумат унинг паспортини алмаштириш масаласини бир ярим йилдан бери ҳал қилмай келаётгани ҳам тилга олинди.

Ричард Фицморис Андижонга ташрифи давомида “Бирлик”нинг яна бир вакили, “Эзгулик” жамиятнинг Андижон вилоят бўлими раиси вазифасини бажариб турувчи Нурмуҳаммад Азиз ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддин билан ҳам учрашмоқчи эди. Аммо, мухбиримизнинг аниқлашича, Андижон воқеаларидан кейин қамалиб ҳам чиққан бу икки демократ эрталабдан маҳаллий миршабхоналарнинг навбатчилик қисмига чақирилган ва ўша ерда ушлаб турилган. Уларнинг қўйиб юборилгани ҳақида ҳали маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар қилинганидек, бир оз илгари Пўлат Охун билан Германия ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистонга ташриф буюрган юксак даражали вакили ва бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасининг юқори даражали маъсул ходими ҳам Андижонда учрашган эди.

Бу воқеалар кўрсатмоқдаки, Ғарб давлатлари қайтдан оёққа туришга бошлаган “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда асосий мухолиф куч эканлигини тўғри тушунмоқдалар.

8:00 - Ислом Каримнинг cуд системасига оид антиқа қарори

Президент Ислом Каримнинг 24 июнь куни матбуотда эълон қилинган “Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг фақат сарлавҳасини ўқиганлар уни гарчанд илиқ кутиб олаётган бўлсалар-да, Қарорнинг моҳиятни тушунганлар унинг мақсади навбатдаги найрангбозликдан бошқа нарса эмаслигини дарҳол тушундилар.

Қарорда суд қонунчилигини демократлаштириш бўйича алоҳида марказ тузилиши бу тизимдан жабр кўраётган минглаб юртдошларимиз кўнглида умид уйғотган бўлиши мумкин. Боиси, режимбошининг бу қарори бўйича (қарордаги бирдан-бир мақсад марказ тузиш – “Ҳаракат”) мамлакат Олий Суди қошида барча судларнинг материалларини, ишларини кузатиб борувчи, мониторинг қилувчи марказ тузилади.

Аслида эса, суд системаси ҳеч қачон ҳокимиятнинг мустақил соҳаси бўлмаган Ўзбекистонда бу Қарор ҳеч нимани ўзгартира олмаслиги кундек равшан, дейди мухбиримиз. Боиси судьялар ижро ҳокимияти, яъни Президент девони қошидаги судьяларни танлаш, саралаш ва лавозимларига тавсия этиш Олий малака комиссияси тақдимномасига кўра, Президент томонидан тайинланади. Шу туфайли ҳам ижро ҳокимиятига бўйсунадиган суд ҳокимиятини назорат қилишнинг Олий Суд раиси раҳбарлик қиладиган марказга топширилиши навбатдаги лўттибозликдан бошқа нарса эмас.

Марказий Сайлов Комиссиясидан садо чиқди

Мамлакатдаги муҳим сиёсий кампания, яъни сайловлар маҳали номи чиқадиган Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссиясидан бу сафар вақтлироқ садо чиқиб қолди.

Кўпдан бери мудраб ётган комиссия куни кеча мажлис ўтказди ва яқин ўртада урилган-сурилган сенат аъзоларининг ўринларини тўлдириш, уларнинг ваколатларини белгилаш ҳақидаги қарорларни расмийлаштириб қўйди. Расмий маълумотга кўра, комиссия раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов бошқарган мажлис биринчи ярим йилликдаги фаолияти(!)ни сарҳисоб қилган ва иккинчи ярим йилликдаги вазифаларни белгилаб олган эмиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону