22 June 2008
03:00 -
18:30 - Россиянинг “Яблоко” партияси раис ўзгартирди, аммо йўл ўзгармайди 18:00 - Жомбойда ўзгариш йўқ, Ҳолиқназар Ғаниев кузатув остида
18:30 - Россиянинг “Яблоко” партияси раис ўзгартирди, аммо йўл ўзгармайди

Россия Бирлашган Демократик Партияси (“Яблоко”) навбатдаги қурутойини ўтказди. Кеча ва бугун Москва вилоятида ўтказилган қурултой кутилмаганда сокин ўтган. Қурултойдан олдин партия ичида жиддий бахс-мулоҳазалар бўлаётгани, кўпчилик делегатлар партия раиси Григорий Явлинскийнинг истеъфосини талаб қилишга тайёрланаётгани ҳақида кўп гаплар бўлди.

Явлинсиий ҳақиқатдан ҳам Россия демократларининг бирлашиши йўлидаги асосий ғовлардан бўлиб келаётгани ҳеч кимга сир эмасди, шу сабабли, “Яблоко”нинг курултойи қандай ўтишини ҳамма қизиқиш билан кутганди. Кеча кечқурун Григорий Явлинский партия раислигига даъвогор эмаслиги маълум қилинди. Бир оздан кейин узоқ йиллардан бери Явлинскийнинг ўринбосари вазифасини бажариб келган Сергей Митрохин партия раислигига сайлангани эълон қилинди. У шу вақтгача партиянинг Москва бўлими раҳбари ҳам эди

Кўринишидан бу партия ичида ҳеч нарса ўзгармайдиганга ўхшайди. Сергей Митрохиннинг жуда умумий шаклдага баёнотлари, партия қурултойида ўтган йилларнинг хатолари анализ қилинмагани, “нима қилиш керак” саволига конкрет жавоблар изланмагани, қурултой олдидан бўлган бахс-мунозаралар асосида компромисс ва ошкоралик руҳидаги қарорлар аввалдан тайёрланмагани бундай фикрга асос бўлмоқда.

18:00 - Жомбойда ўзгариш йўқ, Холиқназар Ғаниев кузатув остида

Бугун ҳам “Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят ташкилотининг раиси Холиқназар Ғаниевнинг уйи МХХчилар назорати остида қолмоқда. Унинг уйи яқинидаги 46-мактаб биноси ёнида номерсиз оқ «Жигули»да 3-4 забардаст йигит ўтиришибди.

- Эрталаб соат 11 лар эди, уларнинг яқинидан ўтиб, қўшни маҳаллада яшовчи ўғлимнинг уйига бориб келгунимча, улардан иккитаси мени, орада 20-30 масофа сақлаган ҳолда, кузатиб бориб, кузатиб қайтишди, - дейди “Бирлик” фаоли.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону