23 June 2008
03:00 -
21:30 - Президент маслаҳатчисининг ўринбосари 9 йилга кесилди - Ҳуқуқ ҳимоячиси Норбой Холжигитовнинг аҳволи оғир 21:00 - Янги қамоқхона фаолият бошлади 18:30 - Опрос: большинство москвичей сочу
21:30 - Президент маслаҳатчисининг ўринбосари 9 йилга кесилди

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Тўлқин Усмоновни 9 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ўз ҳукмини ўқиди. Президент девонининг юқори мартабали мулозими мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олганликда айбланаётган эди.

Тўлқиннинг қариндошларига кўра, у шу йил аввалида ўз раҳбари, Давлат маслаҳатчиси Анвар Набиев билан биргаликда ҳибсга олинган ва бухоролик 4 ёлланма даъвогар унга пора берганлигини иддао қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Норбой Холжигитовнинг аҳволи оғир

Ўзбекистон ИИВнинг ЖЖИЭББ тизимидаги 64/61-жиноий жазони ижро этиш муассасида жазо муддатини ўтаётган “Бирлик” фаоли, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Норбой Холжигитовнинг аҳволи оғирлашиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига маълум қилган унинг ўғли Ҳаётулло отаси Норбой аканинг қамоқхонадан хат чиқаргани, жамиятга ёрдам сўраб мурожаат қилганини таъкидлади. Норбой Холжигитовнинг организмида қанд миқдори ниҳоятда ошиб кетган, оёқ-қўллари шол бўлиб қолган.

2006 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси (Товламачилик), 277-моддаси (Фирибгарлик)да айбланган Холжигитов 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Амнистия акти туфайли жазо муддати 6 йилга пасайтирилган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилоятининг Шайхали посёлкасида жиазони ижро этиш зонасида сақланаётган Норбой Холжигитовга адвокат ёллади. Адвокат унинг аҳволини ўрганиш, юқори инстанияларга шикоят ёзиб, озод қилишга уринмоқда.

21:00 - Янги қамоқхона фаолият бошлади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган суюнчинамо хабарга кўра, Қорақалпоғистон минтақасида янги жиноий жазони ижро этиш муассасаси бунёд этилди. Жаслиқ ҳудудида жойлашган мазкур муассаса умрбод қамоқ жазосига мустаҳиқ этилган маҳбусларни сақлайди. ИИВнинг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармаси мулозимига кўра, қамоқхона жаҳон стандартларига мос, халқаро кузатувчилар учун кўрик вазифасини бемалол ўтай олади. У ўлим жазосини бекор қилиш муносабати билан бунё этилган, дейди мухбиримиз.

18:30 - Опрос: большинство москвичей сочувствуют мигрантам

Более половины москвичей сочувствуют работающим в столице мигрантам, в то время как 28% испытывают к ним неприязнь, а 31% — чувство брезгливости. Таковы результаты исследования, проведенного агентством социальных технологий «Политех» по заказу Общественной палаты России.

Согласно результатам анкетирования, на вопрос «Вызывают ли у вас трудовые мигранты сочувствие?» 52% москвичей ответили положительно. Симпатию приезжие вызывают у 21% опрошенных, благодарность к ним испытывают 38%, уважение — 39%. При этом 45% горожан чувствуют опасность со стороны иностранных работников. Респондент мог выбрать несколько вариантов ответа.

Более трех четвертей (76%) опрошенных согласны с мнением, что трудовые мигранты не платят налоги, вывозят деньги в свои страны и тем самым наносят ущерб России.

Почти столько же (75%) считают, что мигранты часто больны опасными инфекционными заболеваниями, а 89% участников опроса уверены, что московским властям следует жестко контролировать условия жизни и медицинского обслуживания приезжих. 79% опрошенных признали условия жизни иностранных рабочих в столице неудовлетворительными. // РИА «Новости»

17:30 - Холиқназар Ғаниевнинг таъқиб остига олиниши Ислом Каримнинг келиши билан боғлиқ

“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилоят ташкилоти раҳбари Холиқназар Ғаниевнинг ўзи ва уйи МХХ ходимларининг кузатув-таъқиби остида қолмоқда. Бугун туман стомотология поликлиникасига борган мухолифатчининг орқасидан 3-4 киши ҳам пиёда ҳам номерсиз оқ “Жигули” автомобилида тўхтовсиз юришган.

Ҳозир бу кузатув-таъқибларнинг сабаби маълум бўлгандек кўринади. Ўтган якшанба куни Холиқназар ака яшайдиган Жомбой туманига келган вилоят ҳокими Ўктам Барноев туманга янги ҳоким тайинлаб кетган. Туман ҳокимининг янгиланиши ҳам бошқа бир катта воқеанинг хабарчиси экан. Ишончили маълумотларга кўра, шу кунларда президент Ислом Каримнинг Жомбой туманига келиши кутилмоқда. Туманнинг “Правда” қишлоғида катта бир йиғин учун жой ҳозирланмоқда. Бир неча кундан бери ўша ерга борадиган йўллар, аҳоли яшайдиган жойлар шошилинч тарзда ободонлаштирилмоқда. Туман марказий шифохонасининг кўплаб ходимлари ўша атрофга шошилинч сафарбар қилинган.

Холиқназар Ғаниевнинг кузатув-таъқиб остига олинишининг сабаби президентнинг кутилаётган ташрифи эканлигига энди шубҳа йўқ.

10:00 - ЕИ Зимбабведаги сайловни демократияга пародия деб баҳолади. Ўзбекистондаги сайловларга ким баҳо беради

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Бош комиссари Хавьер Солана Зимбабведа бўладиган иккинчи тур президенлик сайловини демократияга пародия деб баҳолади. Чунки, жорийдаги президент-диктатор Роберт Мугабенинг рақиби - Демократик Ўзгаришлар Ҳаракатининг раҳбари Морган Тсвангираи мавжуд ҳокимиятнинг зўравонлик сиёсатига норорзилик билдириб, сайловда қатнашмаслигини билдирди. “Демократияга пародия бўладиган бу сайлов Африка континенти учун шармандаликдир”, дейилади Морган Тсвангираининг расмий баёнотида.

Африкалик демократнинг бундай қадамини ҳар ким ҳар турли баҳолаши мумкин. Аммо, бир нарса равшанки, натижаси олдиндан маълум бўлган сайлов ўйинида Морган Тсвангираининг қатнашиши сайловга демократик кўриниш берган бўларди ва Мугабенинг позициясини мустаҳкамланишига хизмат қиларди.

Ўзбекистонда бу каби президент сайлови 1991 йилнинг охирида бўлган. Ислом Каримнинг бу “сайлов ўйинида” иштирок этган “демократ-рақиб” Салой Мадамин ўшанда мамлакатимизда диктатуранинг тикланишига хизмат қилганди. Ваҳоланки, ўшанда “Бирлик” халқ ҳаракати унга ёзма шаклда мурожаат қилиб, нодемократлиги аввалдан маълум бўлган бу сайловда қатнашмасликни сўраганди.

Ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадамин сайловдан кейин Ислом Каримни ғалаба билан табриклаб, энди бугун сайлов натижалари сохталаштирилганини гапириши - сиёсий масхарабозлик бўлиб, ўзбек демократиясини шарманда қиладиган воқеадир. Буни ўз вақтида тушуниб етган “Бирлик” ўша сайловларда Салой Мадаминнинг номзодини қўллаб қувватлаш таклифини қабул қилмади ва унинг демократ эмас, хоин-ўйинчоқ эканлигини исботлаб, ўзбек демократиясининг обрўсини сақлаб қолди.

Ўша вақтда Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги сайловни қандай баҳолагани маълум эмас, аммо АҚШ Хельсинки Комиссияси кузатувчиларининг ҳисоботида сайлов кунидаги сохтакорлик ҳақида сўз йўқ бўлиб, сайловдаги асосий қонун бузилиши сифатида “Бирлик” номзодининг сайловда қатнаштирилмаганлиги урғулаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону