21 June 2008
03:00 -
18:00 - Самарқандлик “Бирлик” лидери ҳали ҳам кузатув остида 8:30 - Саммит ЕС одобрил инициативу "восточного партнерства" - Ҳолиқназар Ғаниев яна кузатув остида, сабаби номаълум
18:00 - Самарқандлик “Бирлик” лидери ҳали ҳам кузатув остида

Холиқназар Ғаниевни ташқаридан кузатиш бугун ҳам давом этмоқда. Пойлоқчилар эрталаб соат 7 ларда бир неча енгил машинада пайдо бўлишиб, унинг уйидан 200 метрча масофада, 46-ўрта мактаб биноси ёнидаги ўзларининг одатий «пост»ларини эгаллашган.

“Бирлик”чи соат 8 ларда уйдан чиқиб, Жомбой туман ИИБга борди ва лавозимига яқинда тайинланган Бошқарма бошлиғи милиция подполковниги А.Ҳошимов ҳамда Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Умид деган йигит билан учрашди. Уларга уч кундан бери ўзи ва уйи номаълум, шубҳали кимсалар кузатуви таъқибида қолаётганини, бу ҳақда милицияга хабар берилишига қарамасдан ҳеч қандай чора кўрилмаётганини билдирди, шу ергача ҳам орқасидан эргашиб келиб, 30 метрча масофада турган “пойлоқчи”ни уларга кўрсатди.

Бошлиқ шу ернинг ўзида Умидга ва участка нозирига бу пойлоқчилар билан дарҳол шуғулланишни буюрди ва Холиқназар акадан бундай ҳолатлар тўғрисида ИИБга дарҳол хабар етказишни сўради.

Холиқназар Ғаниев шундан кейин Самарқанд шаҳрига вилоят стомтология поликлиникасига кетди. Пойлоқчилар ҳам доим у билан бўлишди. Давлат рақами 14Q0254 бўлган «Нексия»да ва пиёда изма-из юришди. Шу соатларда ҳам улар 46-мактаб ёнида номерсиз нимранг «Жигули»да ўтиришибди.

- Самарқандга бориб келгач, соат 12 ларда Жомбой туман ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи Умидга (уяли телефони - 9289970) қўнғироқ қилиб, эрталабки гаплашувимизнинг ҳеч қандай таъсири сезилмаётганини, мени таъқиб қилиш ҳеч қандай ўзгаришсиз давом этаётганини айтдим, - дейди Холиқназар Ғаниев. - У менга: «Домла, мен улар билан учрашдим, улар бошқа бир ташкилотдан экан, қандайдир байрам муносабати билан туришган экан, Сизга зарари бўлмас экан, қўрқмай юраверинг. Ўзингиз тушунасизку у ёғини…» деди. Мен унга: «Мен фақат Конституция ва қонунларни тушунаман, улар ҳурмат қилинишини талаб қиламан. Акс ҳолда бутун дунёга жар соламан!» дедим.

8:30 - Саммит ЕС одобрил инициативу "восточного партнерства"

Саммит ЕС одобрил инициативу Польши и Швеции о создании нового направления общей внешней политики ЕС - «восточного партнерства». Об этом сообщил сегодня премьер-министр председательствующей в ЕС Словении Янез Янша на итоговой пресс- конференции саммита Евросоюза.

Эта инициатива Стокгольма и Варшавы предусматривает создание специальной системы регионального партнерства с Украиной, Молдавией, Арменией, Азербайджаном и Грузией. Инициатива также оставляет место для Белоруссии. Однако с ней ЕС может работать лишь на экспертном уровне, поскольку в силе остаются санкции Евросоюза в отношении Белоруссии, которые запрещают выдачу въездных виз ряду высших белорусских чиновников, включая президента Александра Лукашенко.

Возможные направления сотрудничества в рамках «восточного партнерства» предусматривают постепенное упрощение визового режима с этими странами, отказ от торговых ограничений и энергетическое взаимодействие. // ИТАР-ТАСС

Холиқназар Ғаниев яна кузатув остида, сабаби номаълум

19 июнь куни “Бирлик” лилдерларидан Холиқназар Ғаниевнинг Жомбойдаги уйи атрофида яна кузатувчилар изғиб қолишди. Холиқназар аканинг ўзи эртлаб 7 ларда Иштихон туманига бориб, яқинда Москвадан мардикорчиликдан онасининг ўлими муносабати билан қайтиб келган мухолифатчи дўстининг уйини зиёрат қилган, кейин Қўрли қишлоғига ўтиб, бундан 3 йил аввал тухмат билан 10 йиллик қамоққа ҳукм қилинган, айни шу кунларда Каршида қамоқ жазосини ўтаётган таниқли мухолифатчи Норбой Холжигитовнинг оиласидан хабар олган. Унинг қаердалигини билмасдан “ташвишга” тушган миршабларларга иш топилган шекилли, унинг уйи атрофида изғиб қолишган.

Кеча, 20 июнь куни ҳам шундай ўтди, дейди “Бирлик”чининг ўзи. Пойлоқчилар эрталабданоқ пайдо бўлишди. Қўшни маҳаллада яшовчи акамнинг уйига бориш учун соат 11 ларда уйдан чиқиб, уйдан 200 метрча масофада, ўзларининг одатий «пост»ларида 14W2463 рақамли оқ «Жигули»да ўтириб пойлоқчилик қилишаётган фуқаро кийимидаги икки кимсани кўрдим. Яқинлаша бошлашим билан, улардан бири машинадан тушиб ўзини панага олди. Иккинчиси эса машинани тезлик билан мендан узоқроққа ҳайдаб кетди. Пиёда қолган пойлоқчига етишиб, ундан нима мақсадда бу ерда туришганини сўрадим. У мени кузатаётганларини тан олмади. Лекин уни ташлаб йўлимни давом эттира бошлашим билан у менинг изимга тушди. Яқиндаги муюлишда «эстафета»ни бошқа бири олиб, орада 30-40 метрча масофа сақлаб, мени акамнинг уйигача кузатиб борди. Акамникида 1 соатча ўтириб уйга қайтишимда ҳам айни ҳолат такрорланди, яъни пойлоқчилар пиёда ва (бу сафар энди номерсиз) машиналарда мен билан изма-из юришди. Мен уйга киргач, одатдаги кузатув постларини эгаллашди.

Соат 14 да 02 га қўнғироқ қилдим:
- Алло, мен Жомбой ш., Хашдала кўча, 55-уйда яшовчи фуқаро Холиқназар Ғаниев бўламан. Менинг уйимни қандайдир шубҳали шахслар кузатишмоқда. Кўринишидан сизларнинг одамларингизга ўхшайди.
- Нима, улар сизни безовта қилишаяптими?
- Безовта қилишаяптигина эмас, бутунлай тинчимни бузишмоқда.
- Шунга биз нима қилайлик?
- Мен ҳолат ҳақида хабар беряпман, нима қилиш кераклигини сиз билишингиз керак!
- Бўпти, йигитларга айтаман, боришади.
- Сиз ким бўласиз?
- Навбатчи Комилов.

Албатта, ҳеч қанақа йигитлар келишмади, кузатув кечгача давом этди. Кўрамиз бугун нима бўлар экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону