08 June 2008
03:00 -
22:30 - Норвегияда яшаётган “Бирлик” фаоли Мўътабар Тожибоевани табриклади 22:00 - “Эзгулик”: Энди кимнинг шарафига тортиқ берилади? 19:00 - Германиянинг юксак савияли дипломатлари “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охун билан учрашдилар 18:00 - 
22:30 - Норвегияда яшаётган “Бирлик” фаоли Мўътабар Тожибоевани табриклади

Норвегияда яшаётган "Бирлик" Партияси фаоли Улуғбек Бакиров яқинда озодликка чиқарилган Мўътабар Тожибоева билан телефон орқали суҳбатлашди. Улуғбек Мўътабар Тожибоевани қамоқдан соғ-саломат озод бўлганлиги муносабати билан сафдошлари номидан табриклади.

- Уйга келганимдан буён мени йўқлаб келаётган сафдошларим, шогирдларим ва ўз вақтида мен ҳимоя қилган инсонлар ҳамда мен танимайдиган кўплаб одамларга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Хонадонимиз тўйга айланиб кетди. Карнай-сурнай садолари ва келаётган одамлар оқимини кўриб, тортган азобларимга рози бўлдим, - дея ўз хурсандчилигини изҳор этди Мўътабар Тожибоева.

У бутун мухолифат аъзолари, ҳуқуқ ҳимоячилари, халқаро ташкилотлар ва журналистларга озод этилишида ёрдам кўрсатганлари учун самимий ташаккурларини билдирди ва ўзи билан бирга бўлган кўплаб мазлума аёлларниинг ёруг кунларга чиқиши учун бор имкониятларини сафарбар қилишини гапирди.

22:00 - “Эзгулик”: Энди кимнинг шарафига тортиқ берилади?

Бугун “Эзгулик” жамияти шу ном билан баёнот тарқатиб, Ўзбекистон ҳукуматини, у халқаро ҳамжамият кўзи олдида ўзини оқлаш учун сиёсий сабаб билан қамалган баъзи маҳбусларни озод қилса-да, демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аҳволни тузатиш учун сезиларли ўзгаришлар қилмасликда айблади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг баёнотида, айбсиз қамоққа ташланган Саиджаҳон Зайнобиддинов, Мўътабар Тожибоева, Аҳмаджон Одилов, Улуғбек Ҳайдаров, Умида Ниёзова, Гулбаҳор Тўраева, Ёдгор Турлибеков, Бобомурод Мавлонов ва Улуғбек Каттабековлар оқланмагани, улар шунчаки жазо шартлари ўзгартирилиб қўйиб юборилгани алоҳида урғуланади.

Ҳар қандай эзгу амаллар хорижликларнинг кўнглини овлаш учунмас, балки ўз халқининг тинчлиги, равнақи ва эҳтиёжларига хизмат қилиши керак, дейилади баёнотнинг сўнгида.

Баёнотнинг тўла матни билан “Эзгулик” жамиятининг сайтида танишиш мумкин. Унинг адреси - www.ezgulik.org/

19:00 - Германиянинг юксак савияли дипломатлари “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охун билан учрашдилар

Бугун, 8 июнда Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказ масалалари бўйича махсус вакили Доктор Ханс-Диетер Лукас, Германиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маттиас Майер ҳамда элчиликнинг бошқа мулозимлари Андижонга ташриф буюришди ва бу ерда “Бирлик” Партияси раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари Пўлат Охун билан учрашишди. Учрашувда Германия ҳукуматининг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати “Бирлик” Партиясининг позициясига ҳамоҳанг экани, демократиянинг йўли фақат интеграция ва мулоқот экани урғуланди.

Пўлат Охун меҳмонларга Ўзбекистондаги сиёсий инқирознинг ечими мулоқот асносида Ислом Карим ҳукуматига сиёсий мухолифатни тан олдириш эканини, “Бирлик” Партияси ўз тарафдорларининг 25 минг кишилик рўйхатини аллақачон Адлия вазирлигига топширганини, вазирлик қонунга зид усуллар билан партияни рўйхатдан ўтказишни рад этиб келаётганини билдирди. Ўтган президент сайловларида “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг номзодини кўрсатилишига ҳукумат йўл бермагани, ҳозир “Бирлик” фаолиятини болталаш мақсадида Пўлат Охуннинг ўзи паспортсиз қолдирилаётгани ҳам тилга олинди.

Немис дипломатлари ўз навбатида сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун таъсир механизмини шакллантириш устида ишлаётганларини таъкидладилар.

Мазкур учрашув билан боғлиқ саргузаштлар, тўғрироғи, бу учрашувни ўтказтирмаслик учун уринишлар кеча бошланганди, дейди Пўлат Охуннинг ўзи.

Маълум бўлишича, Пўлат Охун 17 L 20 11 русумли машинада Андижон-Шаҳрихон трассасида кетаётганида Андижон вилояти ИИБ ходими, милиция катта сержанти Алишер Комилов бошчилигидаги гуруҳ томонидан тўхтатилган. Миршаб провакация чиқариш мақсадида “Бирлик”чини ҳақорат қила бошлаган. Провакация нима мақсадда амалга оширилаётганини фаҳмлаган Пўлат Охун Тошкентдаги Германия элчилигига қўнғироқ қила бошлагач, миршаблар қочиб қолишган.

18:00 - Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянснинг аъзоси БМТ билан судлашмоқчи

Бишкеклик мухбиримиз олган маълумотга кўра, “Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси” аъзоси Абдулло Тожибой ўғли БМТнинг Қочқинлар бўйича Бош комиссари устидан Халқаро Жиноят Трибуналида иш очиш учун - факс билан Трибуналга ариза юборди. Бош комиссарнинг жинояти – унинг Бишкекдаги офиси ходимлари ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисига эътибор бермаганлари, уни етарлича озиқ-овқат билан таъминламаганлари ва бунинг натижасида Абдулло Тожибой ўғли очликдан хушини ҳам йўқотгани.

Маълумки, Халқаро Жиноят Трибунали инсониятга қарши жиноят қилган, оммавий қирғинлик уюштирган одамларни жинояий жавобгарликка тортиш учун бундан 5 йил аввал тузилган ва Абдулла Тожибой кўтараётган масалаларни кўриш унинг вазифаси эмас. Афтидан, “Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси” (у аслида қоғоздагина бор бўлган “Озод деҳқонлар партиясининг” филиалига ўхшаш бир нарса) мамлакат ичидаги масхарабозликларини халқаро майдонга олиб чиқмоқчи. Бу – Ўзбекистонт демократларининг обрўсини туширади ва Каримов режимининг фойдасига ишлайди.

Ўзбек қочқинларининг аҳволи яхши эмаслиги бошқа масала. У билан жиддий шуғулланиш керак. Айни замонда, мамлакат ичидаги демократлар қандай аҳволда эканлигини ҳам унутмамаслик лозим.

10:00 - Хиллари Клинтон президент номзодлигига курашини тўхатиб турмоқчи

Демократик Партиянинг президент номзоди бўлиш учун йил бошидан бери кураш олиб бораётган Хиллари Клинтон праймеризлар натижасида мағлубиятга учрагач, кеча номзодлик учун курашини тўхтатиб туришга қарор қилганини ва Барака Обамани қўллаб қувватлашини эълон қилди.

Хиллар Клинтоннинг бундан бошқа йўли ҳам йўқ эди. Аммо, у номзодлик учун курашни бутунлай тўхтатганини эмас, тўхтатиб туришини эълон қилгани турли гумонларга асос бўлмоқда. У ўз тарфдорларини Барак Обама учун ишлашга чақирган бўлса ҳам, аслида, нималарнидир кутаётгандек кўринмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону