07 June 2008
03:00 -
21:00 - “Эзгулик” фаоллари Аҳмаджон Одилов билан кўришишди 19:00 - Туркия Бош Вазири “ток-шоу”да иштирок этди
21:00 - “Эзгулик” фаоллари Аҳмаджон Одилов билан кўришишди

4 июнда озодликка чиққан Аҳмаджан Одиловнинг саломатлиги яхши ва у ўзини яхши хис килмокда, деб хабар беради "Эзгулик" жамияти Наманган вилояти бўлими раиси Араббой Қодиров.

Маълум бўлишича, жамият вакиллари кеча, 6 июнда Аҳмаджон ака билан унинг уйида кўришишган, унга ҳуқуқ ҳимоячиларининг табрик ва саломларини етказишган. Аҳмаджон ака ўзини озодликка чиқишига ёрдам қилган барча ҳуқуқ ҳимоячиларига ва шахсан жамият раиси Васила Иноятга самимий ташаккурларини изҳор килган.

19:00 - Туркия Бош Вазири “ток-шоу”да иштирок этди

Ғарб мамлакатларининг телевизион программаларида узоқ йилларда бери “ток-шоу” эшиттиришлари кенг тарқалган. “Ток-шоу” инглизчада talk-show шаклида ёзилади, уни ўзбекчасига суҳбат-томоша, деб таржима қилиш мумкин. Ток-шоулар Ғарбда жуда машҳур. Одатда ток-шоу программалари оддий томошобинларини айнан бугун қизиқтирувчи мавзуларга бағишланади, унга жамиятда таниқли артистлар, ёзувчи-шоирлар, спортсменлар, модель қизлар ва бошқалар таклиф қилинади, улар билан очиқчасига суҳбат-томоша ўтказилади. Табиий, консерватор руҳдаги одамлар, айниқса, анъанавий диндорлар бу программаларни ёқтиришмайди.

Сиёсатчилар ҳам ташқи кўринишидан анчагина ножиддий бўлган бундай программалардан узоқроқ туришга ҳаракат қилишади. Лекин бу программаларнинг халқ ичида жуда машҳурлиги сабабли, баъзи вақтларда уларда эштирок этишдан ҳам чекинишмайди.

Шу сабабли, Туркия Бош Вазири Ражаб Эрдўғоннинг ток-шоуда чиқишга розилик берганининг ўзи сиёсий воқеа, деб баҳоланиши мумкин. Ҳеч шубҳасиз, Туркия Бош Вазири, ўзи раислик қиладиган ҳукмрон партияни ёпиш учун Конституцион Судда иш олиб борилаётган пайтда, ўзини замонавий, фақат диний ақидаларга ўралиб қолмаган бир инсон эканлигини намойиш қилиш мақсадида ток-шоуда иштирок этишга жазм қилган.

Машҳур эстрада хонандаси Хулия Авшар олиб борадиган Туркмакс номли ток-шоунинг навбатдаги программаси Ражаб Эрдўғоннинг иштироки билан 9 ва 10 июнь кунлари намойиш қилинар экан. Аммо, Туркия газеталаринг ёзишича, суҳбатни видеотасмаларга ёзиб олиш тамомланган, Бош Вазирга берилган саволлар ҳам маълум. Саволлар ичида қуйидагилари қизиқ:

- Бош Вазирим айтингчи, Туркияга шариат келадими?

- Ўғлингиз боши очиқ қизга ўйланаман деса, буни қандай қабул қиласиз?

Табиий, Эрдўғоннинг жавоблари ҳали очиқланмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону