09 June 2008
03:00 -
23:30 - Ислом Карим араб мулозимини қабул қилди - Декларация юбилейи кампанияга айлантирилмоқда - Немис экспертлари лўттибозларнинг ноғорасига ўйнамоқда 23:00 - “Ароқ сотмасанг, ошхонани ёп!” - Диний адабиётларн
23:30 - Ислом Карим араб мулозимини қабул қилди

Бугун Президент Ислом Карим Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича вазири, ““Dubay xolding” компанияси раҳбари Муҳаммад Абдулла ал-Қарқовийни қабул қилди. Расмий хабарда айтилишича, режимбошимиз Араб Амирликларини Форс кўрфазидаги энг ишончли ҳамкоримиз, дея лутф қилган. Ўтган йили ўзаро товар айрибошлаш ҳажми атиги 93,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган бу мамлакат билан имзоланган ҳамкорлик ҳақидаги протоколнинг бажарилишини муҳокама қилган.

Декларация юбилейи кампанияга айлантирилмоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон Деклараиясининг 60 йиллик юбилейи тантаналарига мезбонлик қиладиган Тошкентда ана шу сана муносабати билан кампания бошланди. Кампания доирасида Адлия вазирлиги ва Миллий кутубхона маъмурияти қўшма кўргазма ташкил этган. Кўргазмага “Инсон ҳуқуқлари назарияси”, “Инсонийлик ва инсон ҳуқуқлари” “Бола ҳуқуқлари”, “Инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий тилдаги адабиётлар” номли 5-10 хилдаги рисолалар қўйилган. Мазкур кўргазмага кўз ташлаган мухбиримизга кўра, у ерда 3-4 нафар Адлия вазирлиги ходими ва кутубхона мутасаддиларидан ташқари ҳеч ким кўринмади. Улардан бирининг айтишича, эртага бу ерга талабалардан иборат 200 нафар гуруҳ олиб келинади ва телевидение учун тасвирга олинади.

Немис экспертлари лўттибозларнинг ноғорасига ўйнамоқда

Бугун Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши қошидаги Фуқаролик жамияти ўрганиш институти Германиянинг Конрад Адэнаур жамғармаси билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказди. Суҳбатга салкам бўйнидан боғлаб олиб келинган дипломатлар, журналистлар ҳамда Ўзбекистон қонунчилик палатасининг депутатлари Президент Ислом Каримнинг мамлакатни модернизациялаш бўйича қандайдир ислоҳатлари борлигини тиқиштирувчи зерикарли маърузаларни тинглади, дейди мухбиримиз.

Германиядаги XDS/XSS партияси вакили Йохим Хёстер (Yoaxim Xyorster) ўз мамлакатидаги партиялар, Бундестагдаги палаталар ҳамкорлигига тўхталиб, қуюқ зиёфатлар таъсирида бўлса керак, Ўзбекистондаги лўтибоз сиёсий патиялар фаолиятига юқори баҳо беришда ўзини тўхтатолмади.

23:00 - “Ароқ сотмасанг, ошхонани ёп!”

Сўнгги 3-4 кунда пойтахт Тошкентдаги “Halol-Food”, “Eshonguzar”, “Kamolon” сингари овқатланиш тармоқлари ёпилди. Мазкур ошхоналар маъмуриятининг таъкидлашича, солиқ идоралари бу ерда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш манъ қилингани боис юқоридан ошхоналарни ёпиш ҳақида буйруқ берилгани айтган. Давлат санитария-эпидимолигия станцияси ходимлари гигиена ошхоналар тармоғини санитария қоидаларига мос эмас, деган важ билан ёпди.

Аммо бу ошхоналарда овқатланадиган мусулмонлар сони геометрик прогрессия шаклида ортаётган, ҳалол таом илинжида пойтахтликлар оқиб келаётганди. Шу боисдан ҳукуматнинг мусулмонлардан қўрқувини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз.

Диний адабиётларни чоп этгани учун икки нашриёт ёпилмоқда

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошидаги “Адабиёт” ҳамда “Янги авлод” нашриёт матбаа уйи қошидаги бир неча нашриётлар диний рисолаларни босиб чиқаргани учун ёпилмоқда. Аслида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси рухсати билан чоп этилган мазкур рисолаларда на конституциявий тузумга, на осойишталикка раҳна соладиган бирор нарса йўқ, дейди мухбиримиз.

“Адабиёт” нашриёти директори Қурбон Жумаевнинг айтишича, бу масалага уюшма раиси Абдулла Орипов аралашиб ҳам вазиятни юмшата олмаган. Қаҳрамон шоирнинг таъкидлашича, “Бу ишга МХХ аралашган, пошшодан буйруқ бўлган”миш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону