06 June 2008
03:00 -
21:00 - Россия ва Ўзбекистон президентлари учрашишди 19:00 - Санкт-Петербургда шунчаки учрашув – МДҲнинг норасмий саммити 12:00 - Пўлат Охун Андижон вилоят газетасини судга берди
21:00 - Россия ва Ўзбекистон президентлари учрашишди

Дмитрий Медведев билан Ислом Каримнинг МДҲ саммити доирасида яккама-якка учрашув ўтказишганини хабар берган Ўзбекистон ахборот воситалари умумий гаплар билан чекландилар. Уларга кўра, президентлар икки давлат орасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган ва у давом этаверади, мустаҳкамланади.

Ислом Карим Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти ва Коллектив Хафсизлик Шартномаси Ташкилотларини бирлаштириш таклифини ҳам ўртага отган. Бу шунчаки разведка бўлган бўлса керак, таклиф расман шу норасмий саммитда ёки кузда Бишкекда бўладиган расмий саммитда кун тартибига олиб келиниши мумкин. Табиий, бугун Россия президенти бунга фотиҳа берган бўлса.

19:00 - Санкт-Петербургда шунчаки учрашув – МДҲнинг норасмий саммити

Бугун бу шаҳарда МДҲга кирувчи ҳамма мамлакатларнинг президентлари тўпланишди, МДҲнинг норасмий саммити бўлмоқда. Норасмий саммит номигина умумий йиғилишдан иборат бўлади. Чунки, йиғилишга келганларнинг асосий мақсади - Россия президенти Дмитрий Медведев билан танишишдир. Ҳамма президентлар яккама-якка у билан суҳбат қиладилар. Тўғрироғи, Нурсултон Назарбойдан бошқалари. Маълумки, Қозоғистон президенти Медведев билан унинг бу мамлакатга яқинда қилган визити вақтида яқиндан танишиб бўлган. Шу соатларгача Дмитрий Медведев Украина, Гуржистон ва Молдова президентлари билан учрашгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Кутилганидек, Медведев Россия номидан Украинага сотиладаган табиий газнинг нархи 2009 йилдан яна икки баравар ошишини, Украинанинг НАТОга кириши икки мамлакат орасидаги муносабатларга ўта салбий таъсир этишини билдирган. Украина президенти Юшченко эса, Россиянинг Севастоплда жойлашган ҳарбий флоти 2017 йилдан кейин бу жойни тарк этиши шартлигини эслатган. Россия Украинага газ нархини ўтган йили икки бароварга оширганда, Украинанинг иқтисоди қулаб тушгани йўқ, 2009 йилда ҳам шундай бўлади. Россия ҳам флотини Новороссийскга кўчиради, вассалом.

Россия Гуржистонни НАТОга киритмаслик учун Абхазия ва Жанубий Осетия картасини ўйнашни сиёсатининг асоси қилиб олган, бечора абхазлар билан, минг афсуски, ҳеч кимнинг иши йўқ. Медведев шу сиёсатни давом эттирмоқда, холос. Россиянинг аввалги босимларидан шараф билан чиққан Гуржистон ўз йўлида давом этишига ҳам шубҳа йўқ. Чунки, уни Ғарб тўла қўллаб қувватламоқда.

Дмитрий Медведев Ўзбекистон президенти билан кўришганда бирон пичоққа илинадиган мавзу тилга олинмаса керак. Россия президенти Ислом Каримни унчалик хуш кўрмаслиги маълум, шу сабабли, Ўзбекистон президенти ўзининг Россияга ва шахсан Медведевга содиқлигини намойиш қилиш учун қаттиқ тиришиши аниқ. У, балки, ўзбек демократик мухолифатининг НАТОга кириш кераклиги хусусидаги ташаббуслари, ўзи президент экан, утопия бўлиб қолаверишини, ўзининг тахтда қолавериши Россия манфаатларига ишлашини гапириб ўтар.

Эртага МДҲ президентлари Санкт-Петербургда очиладиган Халқаро иқтисодий форумда ҳам номигагина иштирок этиб, уй-уйларига ноаниқлик ичида жўнашади. Чунки, ноаниқлик Россиянинг ўзида, Путин-Медведев тандеми қандай ва қачонгача ишлай олишида.

МДҲнинг навбатдаги расмий саммити шу йил 26 сентябрда Бишкекда бўлиши кутилмоқда.

12:00 - Пўлат Охун Андижон вилоят газетасини судга берди

Шу йл 24 майдаги хабаримзда маълум қилинганидек, “Андижанская правда” газетасида муаллифи Очил Гаффоров деб кўрсатилган “Пўлат Охунов Интернетда қандай кезмоқда” (Как Пулат Ахунов бороздит просторы Интернета”) номли мақола эълон қилинганди. Унда Пўлат Охуновга Ўзбекистон паспорти берилмаётганининг сабаби қилиб, унинг Швеция ва Германия фуқароси эканлиги, Европа Иттифоқи структураларида ишлагани, шу сабабли автоматик равишда Ўзбекистон фуқаролигини йўқотгани иддао этилган. Мақолага кўра, Пўлат Охуннинг сиёсий мақсадлар йўлида ўзбек фуқаролигини қайтдан олишга ҳаракат қилиши Ўзбекистон қонунларига зид эмиш.

Газетанинг иддаолари ёлғон бўлиб, “Бирлик” фаолини обрўсизлантириш ҳамда ҳукумат органлари ва судларнинг ноқонуний ишларини оқлашга қаратилганди.

Кеча Пўлат Охун шу мақола туфайли “Андижанская правда” газетаси устидан Андижон шаҳар фуқаролик судига даъво аризаси топширди ва ёлғон малумот тарқатгани сабабли газетани жазолашни сўради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону