05 June 2008
03:00 -
23:45 - Туркия Конституцион Суди ҳижобга йўқ деди 23:30 - Аҳмаджон Одиловнинг озод қилингани гумон, Мурод Жўраевнинг қамоқдалиги аниқ - Хотин-қизлар қўмитасига янги раис тайинланди 21:00 - Мухол
23:45 - Туркия Конституцион Суди ҳижобга йўқ деди

Бугун Туркия Конституцион Суди бир оз аввал Туркия парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлиси томoнидан университетларда аёлларга ҳижоб билан юришга рухсат берувчи конституцион қонунни бекор қилди ва бу қонуннинг жорий қилинишини тўхтатди.

Айнан шу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукмрон партия – Адолат ва Тараққиёт Партиясини бекитиш учун асосий сабаб қилиб кўрсатилганини ҳисобга олинса, Конституцион Суд бу партияни бекитиш ҳақида қарор чиқаришининг эҳтимоллиги кескин ошди.

23:30 - Аҳмаджон Одиловнинг озод қилингани гумон, Мурод Жўраевнинг қамоқдалиги аниқ

Кеча тушдан сўнг мамлакатимизда сиёсий маҳбусларни озод қилиш сериясида Аҳмаджон Одиловга ҳам озодлик теккани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо бу хабарни аниқлаштириш учун Ички ишлар вазирлигининг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармасига сим қоққан мухбиримизга унинг озод қилиниши борасида мужмал жавоб қайтаришди. Яъни, бошқарманинг навбатчилик қисми унинг озод қилинганини ҳам, қилинмаганини ҳам тасдиқламади.

Айни замонда Мурод Жўраев тақдири билан қизиққан мухбирларимиз унинг ўғли Аброр билан сўзлашгач, мухолифатчининг ҳалиям қамоқда эканига амин бўлди.

Хотин-қизлар қўмитасига янги раис тайинланди

Президент Ислом Каримнинг Фармони билан Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Акбарова Республика Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари, Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Шуни айтиш керакки, Хотин-қизлар қўмитаси Адлия вазирлигидан жамоат ташкилоти сифатида рўйхатга олинганига қарамай унинг раиси бир пайтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари, вилоят ва туманлардаги раҳбарлари ҳоким ўринбосари ҳисобланадилар. Совет замонидан қолган бундай услуб негадир Конституциявий Суднинг назаридан четда қолиб келмоқда, дейди мухбиримиз.

21:00 - Мухолифатчининг маъракаси ҳам миршаблар назорати остида

Бугун муҳожиратда вафот этган собиқ “Бирлик” фаоли Сулаймон Муроднинг туғилиб ўсган жойи - Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги Пушкин қишлоғида шу муносабат билан ўтказилган маъракага (худойига) “Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят ташкилотининг раиси Холиқназар Ғаниев икки сафдоши билан қатнашди.

- Биз, “Бирлик” фаолларидан икки киши бошқа мухолифатчилар билан Сулаймон биродоримизнинг қишлоғига боришда ҳам, қайтишда ҳам, маърака бўлган жойда ҳам бизни кузатиб келаётган «Жигули» автомобилида комуфляж формадаги милиционерларни кўрдик, - дейди Холиқназар Ғаниев. - Улар маърака жойига 200 метр қолганда тўхтаб, ўша ерда қолдилар. Марҳумнинг яқинлари ушбу маъракани ўтказиш жойи ва тартиби масаласида ИИБ ва МХХ томонидан уларга тазйиқлар бўлганини гапиришди. Кечадан бери мобил телефонимга нотаниш кимсалар қўнғироқ қилиб, таҳдидлар қилишмоқда.

20:00 - Госдепартамент США опубликовал отчет о борьбе с торговлей людьми, Узбекистан в срдней группе

Госдепартамент США опубликовал 4 июня на своем официальном сайте ежегодный отчет о проблеме торговли людьми в мире. Всего в исследовании, восьмом по счету, было рассмотрено 170 стран. Все они были разделены на три группы.

В первую вошли страны, активно борющиеся с работорговлей.

Ко второй категории относятся те страны, где ситуация не полностью отвечает нормам законодательства США, но где власти прилагают соответствующие усилия для борьбы с торговлей людьми. Эта группа имеет специальный раздел, называемый «список особого внимания», куда в этом году вошли Россия, Азербайджан, Армениея, Таджикистан, Узбекистан, Индия и Китай, некоторые страны Латинской Америки и Африки.

В третью группу входят страны, в которых борьба с торговлей людьми обстоит хуже всех.
В это список были включены такие страны, как Алжир, Иран, Катар, КНДР, Куба, Кувейт, Молдавия, Мьянма, Оман, Папуа - Новая Гвинея, Саудовская Аравия, Сирия, Судан и Фиджи. // «Газета.Ru»

18:00 - Русча сиёсий масхарабозлик давом этмоқда, партия раиси Путин пария аъзоси бўлмайди

Кеча ҳукмрон “Бирлашган Россия” партияси Олий Кенагишинг раиси, Давлат Думасининг спикери Борис Гризлов “Бош вазир Владимир Путини партия раиси бўлишига қарамасдан, партия аъзоси бўлмасдан қолаверади, бу нарса Уставимизни бузмайди”, деди. Ҳақиқатдан, Путинни раис қилишдан олдин партия Қрултойида партия раиси партия аъзоси бўлмаслиги хусусида партия Уставига ўзгартириш киритилган. Устав бузилмаётгандир, аммо, бу ҳолат сиёсий масхарабозлик эканлигини ҳамма тушунади.

11:00 - Нью-Йорк Таймс газетаси Ўзбекистонга бағишланган мақоласида Васила Иноятнинг сўзларини келтирди

Бу машҳур газетанинг 29 май сонида “Ўзбекларнинг 2005 йилдаги қўзғалонидан кейин Ғарб ҳали ҳам тараддудда” номли каттагина мақола эълон қилинган. Унда ўзбек ҳукумати 2005 йил 13 майда Андижонда ўз халқини ўққа тутиши билан боғлиқ воқеалар тилга олинади. Ислом Каримнинг ҳукумати ўша куни 187 одам ўлганини гапирса ҳам, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, 750 артрофида одам ўлгани айтилади. АҚШ ва Европа мамлакатлари Ўзбекистон ҳукуматидан мустақил текшириш ўтказиш талаб қилганлари, рад жавоби олгандан кейин Ўзбекистн ҳукуматига қарши санкциялар киритишгани, аммо уларнинг фойдаси бўлмагани гапирилади. АҚШ ва Европа Иттифоқи ўтган воқеаларга кўз юмиб, Ўзбекистон билан алоқаларни тиклашга интилишаётгани алоҳида урғуланади.

Хуллас, бу мақолади сайтимиз ўқувчилари учун бирон янгилик йўқ. У мақолада бизни қизиқтириши мумкин бўлган нарса – ҳуқуқ ҳимоячиси деб таништирилган Васила Иноятнинг “Ўзбекистонда ҳозир ҳамма нарса яхши дейиш, Боғдодда ҳотиржамлик, дейишдек ножиддийлик бўларди” сўзларига жой берилишидир.

10:00 - Хиллари Клинтон шанба куни президентлик учун кураш кампаниясини тўхтатади

Кеча АҚШнинг охирги икки штатида ўтказилган праймеризлардан кейин Барак Обама август ойида бўладиган Демократик Партиянинг Конгрессида президентликка номзод бўлиши аниқлашгач, Хиллари Клинтон қандай қадам қўйишини ҳамма қизиқиб кутмоқда.

Кеча эрталаб Барак Обама, ундан кейин Хиллари Клинтон Исроил фойдасига либбичилик қилувчи АҚШдаги энг катта ташкилот –Америка-Исроил Алоқалари Комитетининг (аввалги номи Жамоматчилик Алоқалари учун Америка Сионистик Комитети) йиғилишида нутқ сўзладилар. Табиий, улар бу ерда асосан АҚШ Исроилга терроризмга қарши урушда қандай ёрдам бериши ҳақида гапиришди. Хиллари Клинтон Обама ўзининг дўсти эканлигини ҳам гапириб, у билан алоқалари яхши бўлиб қолиши тўғрисида биринчи сигналларни берди. Кечқурун эса, Хиллари Клинтоннинг сайлов штаби бошлиғи расмай баёнот тарқатиб, Хиллари Клинтон келаётган шанба куни президентликка номзод бўлиш учун курашини вақтинча тўхтатиши ва сайловларда Барак Обамани қўллаб-қувватлашини Вашингтонда эълон қилажагини билдирди.

Хиллари Клинтоннинг бундай қадами Демократик Партиянинг бирлигини сақлаб қолиш учун жуда муҳимдир, аммо, у номзодлик учун курашни “вақтинча тўхтатишини” айтиши яна ноаниқлик яратмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону