04 June 2008
03:00 -
19:30 - Ҳуқуқ ҳимоячилари диққатига: Норвегия Хельсинки Комитети кичик грантлар бермоқчи 11:00 - Ричард Баучернинг келиши баҳонасида Мўтабар Тожибой озодликка чиқди, бошқа ҳеч нарса бў
19:30 - Ҳуқуқ ҳимоячилари диққатига: Норвегия Хельсинки Комитети кичик грантлар бермоқчи

Бундан бир неча кун илгари “Ҳаракат” сайти маъмуриятига Бишкекдаги қандайдир ташкилот Марказий Осиё ҳуқуқ ҳимоячилари учун грантлар бераётгани ҳақида хабар келган эди. Ҳозир маълум бўлишича, бу ташкилот Норвегия Хельсинки Комитетининг Марказий Осиё Офиси бўлиб, бу офис ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар учун кичик грантлар бериш программасини бошлаган.

Бу масала бўйича ҳар ким Норвегия Хельсинки Комитетининг Бишкек шаҳрида жойлашган Марказий Осиё Офисига мурожаат қилиши мумкин.

Офис раҳбари – Ивар Дейл (Ivar Dale), унинг электрон адреси - dale@nhc.no

Почта адреси - Ul. Toktogula 77/116, Bishkek, Kyrgyzstan.

Телефонлари - 996-312-660787 (офис) ва 996-772-510140 (мобил)

11:00 - Ричард Баучернинг келиши баҳонасида Мўтабар Тожибой озодликка чиқди, бошқа ҳеч нарса бўлмайди

АҚШ Давлaт Kотибининг ёрдамчиси, Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Ричард Баучер уч нафар ўзбек демократи билан учрашгач, 2 июнь куни президент Ислом Карим билан ҳам шахсан мулоқатда бўлган. Ўзбек ахборот воситаларида бу учрашув бўйича умумий гаплардан бошқа нарса йўқ. Афтидан, учрашувнинг ўзи пртокол учун бўлган ва у ерда ҳеч қандай муҳим масалалар кўрилмаган. АҚШ тарафи шу каби қадамлар воситасида Ўзбекистон билан алоқаларни тиклаш учун ҳаракат қилмоқда, холос.

Лекин, шундай қадамлар ҳам ўзбек мухолифати тарафидан олқишланиши керак. Чунки, Ричард Баучернинг келиши муносабати билан биргина ҳуқуқ ҳимоячиси – Мўътабар Тожибойнинг озод қилиниши ҳам муҳим воқеадир.

Шу нарса ҳам маълум бўлмоқдаки, Мўътабар Тожибой ўзига қўйилган айблар олинмагунча қамоқхонадан чиқишни истамаган. Ички ишлар вазирлигининг мулозимлари қамохона раҳбарлари билан биргаликда уни сал кам алдаб қамоқхонадан олиб чиқишган ва уйига обориб қўйишган. Чунки, Ислом Каримнинг мақсади Ричард Баучерга совға тайёрлаш эди.

Ричард Баучернинг ўзи Ислом Карим билан учрашганда бир кун аввал ўзбек демократлари, хусусан, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят айтган Ўзбекистонда демократияни ривожлантириш учун қилиниши керак бўлган биринчи қадамлар ҳақидаги таклифларни тилга олганми-олмаганми маълум эмас.

Хуллас, Ричард Баучернинг келиши баҳонасида Мўтабар Тожибой озодликка чиқди, бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Бирон нарсага эришиш, бунинг учун бир нарсалар қилиш ўзбек мухолифатнинг вазифасидир.

9:30 - Барак Обама ўзини Демократик Партиянинг президентликка номзоди деб эълон қилди

Кеча АҚШ президентлигига бошланғич сайловлар – праймеризлар бу мамлакатнинг охирги икки штати Жанубий Дакота ва Монтанада тамомланди. Жанубий Дакотада демократлар ичидаги мусобақада Хиллари Клиннтон Барака Обамани 55 га 45 фоиз овоз олиб ютди. Монтанада эса, Обама 58 на 40 фоиз овоз билан ғолиб чиқди.

Бу штатлардан Демократик Партиянинг август ойида бўладиган қурултойига сайланадиган делегатларни ҳам қўшса, умуий делегатларнинг тақсимоти қуйидагича бўлди:

Барака Обама тарафдорлари – 2144 делагат
Хиллари Клинтон тарафдорлари – 1924 делегат.

Охирги маълумотларга кўра, қурултойда ютиб чиқиш учун 2118 овоз керак экан.

Шундай қилиб, бу йил ноябрь ойида бўладиган президент сайловларида икки номзод – демократлардан Барак Обама, республикачилардан МакКейн иштирок этиши аниқ бўлди ҳисоб. Албата, фавқулодда бир ҳодиса юз бермаса.

Яқинда Хиллари Клинтон сайловчилар билан учрашувлардан бирида сайловлар учун июнь ойи муҳим эканлигини эслатганда, ҳамма Хиллари Клинтон 40 йил аввал президентликка асосий номзод ҳисобланган Роберт Кеннедининг шу ойда ўлдирилишига имо қилаётганини гапирди ва собиқ биринчи ледини қоралади. Шу каби фавқулодда ҳодиса юз бермаса, Барак Обама аввал демократларнинг номзоди, кейин АҚШнинг навбатдаги президенти бўлади.

Кеча кечқурун Барак Обама Невада штатида минлаб тарафдорларининг олдида оташин нутқ сўзлади ва гулдирос қарсаклар остида “Вашингтон ўзгаришларга муҳтож, шунинг учун мен президент бўламан”, деди.

Хиллари Клинтон ўз тарафдорларининг йиғилишида Обамани ғалаб билан қутлади, декин, ўзи мусобақадан чекиниб-чекинмагани ҳақида ҳеч нарса демади. У 40 йил аввал каби бир ҳодиса бўлишини кутмоқдами?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону