03 June 2008
03:00 -
23:00 - Ўзбекистонда сиёсий вазият “Бирлик” айтганидек ўзгармоқда 21:00 - Туркиядаги беқарорлик ҳукмрон ва мухолифат партиялари рейтингини туширибди
23:00 - Ўзбекистонда сиёсий вазият “Бирлик” айтганидек ўзгармоқда

Мухолифатдаги майда-чуйда гуруҳлар Европа Иттифоқидан Ўзбекистонга санкциялар киритишни талаб қилишаётган бир пайтда, мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси санкциялар бефойда эканлигини таъкидлади ва бунинг мисоли сифатида Куба ва Ироққа қарши критилган санциялар ҳеч қандай натижа бермаганини урғулади. “Бирлик”нинг фикрича, Ўзбекистоннни Ғарб дунёси билан боғлиқ структураларга тортиш, изоляция ўрнига Ўзбекистонни бу структураларга интерация қилиш мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий ўзгаришларга олиб келади, демократиянинг ривожланишига йўл очади. Аммо, демократик ўзгаришларни, интеграцион жараёнлардан тўғри фойдалана олган ўзбек мухолифатининг ўзи қилади.

Маълумки, бу масалада Ғарб дунёси, хусусан, Европа Иттифоқи “Бирлик” айтган йўлни танлади. Санкциялар ҳақида дод-вой қилган ўша майда-чуйда гуруҳлар бунга ўз муносабатларини билдиришга ҳам журъат этишмагани - уларнинг аянчли аҳволини кўрсатгичидир.

Кеча ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибойга аввал берилган қамоқ жазоси шартли жазога алмаштирилиб озод қилиниши ҳам “Бирлик” сиёсатининг тўғрилигини яна бир бор исботлади. Америкалик дипломат Ричард Баучернинг Тошкентга келиши ва ЕХҲТнинг ташқи сиёсат бўйича юксак даражали вакилининг Тошкентга келишининг эълон қилиниши бир ҳуқуқ ҳимоячисининг озод этилишига сабаб бўлгани шак-шубҳасиздир.

Шу муносабат билан бундан 5 йил аввал бўлган баъзи воқеаларни эслашдан фойда бор. 2003 йил май ойида Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банкининг Тошкентда йиллик мажлис ўтказиш режасини олқишлаган “Бирлик” лидери шундай деган эди: “Ғарб давлвтларининг вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказаётган Ўзбекистон ҳукумати айнан шу кунларда янги одамларни қамашга журъат этолмайди, мухолифатнинг йиғилишларини тўхтатолмайди. Биз бундай халқаро анжуманлардан унумли фойдаланишга ўрганишимиз керак. Баъзи мухолифатчиларнинг “анжуман куни бўлмаса, эртасига тазйиқлар, қамашлар давом этаверадику” деган эътирозларини ҳам биламан. Демак, Ўзбекистонда ҳар доим шундай халқаро анжумалар бўлиши, чет эллик меҳмонларнинг бу ерга доимо келиб туришига эришишимиз керак. Бунга Ўзбекистонни Ғарбдан изоляция қилиш ва унга қарши санкциялар киритиш йўли билан эмас, аксинча, уни дунёга интерация қилиш билан эришиш мумкин.”

Ўша даврда жараёнлар айнан Абдураҳим Пўлат башорат қилган йўналишда ривожланди. Тўғри, Андижон воқеалари жараёнларни орқага сурди, ҳокимият фойдасига бўлди. Аммо, бу кунларда, тарихда тез-тез бўлиб турганидек, шароит яна ўзгармоқда.

“Бирлик” Партияси раисининг ўша сўзларига қиёс қилиб, бугун шундай дейиш мумкин: Ўзбекистонга ҳар куни бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда, тез-тез жаноб Ричард Баучер каби Ғарб давлатлари вакилларининг келиб туриши кимларнидир қамоқдан озод бўлишига сабаб бўлаверади. Бу эса, сиёсий муҳитнинг юмшашига, мухолифатнинг фаолиятини жонлантиришга асос яратади.

21:00 - Туркиядаги беқарорлик ҳукмрон ва мухолифат партиялари рейтингини туширибди

Туркиядаги диний илдизли деб ҳисобланадиган ҳукумрон Адолат ва Тараққиёт Партиясини (АТП) бекитиш мақсадида Конституцион Судда очилган иш бу мамлакатда сиёсий беқарорлик яратди. Бундан бесаранжом бўлган АТП ўзини қанчалик вазмин тутишига қарамасдан, унинг фаоллари ва лидерлари партияни ҳимоя қилиш учун жуда эҳтиётлик билан бераётган баёнотлари ҳам партиянинг халқ ичидаги обрўсини тушишига сабаб бўлмоқда экан.

Бугун Туркия матбуотида охирги ойларда ўтказилган сўровномаларнинг натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, ўтган йилги парламент сайловларида 47 % ововз олган АТПга овоз беришга тайёр бўлганларнинг фоизи шу йилнинг январида 54.2 га чиққан. Аммо, Конституцион Судда очилган ишдан кейин фоизлар тушишга бошлаган. АТП тарафдоралининг фоизи апрельда 41.7 га, май ойида эса, 39.7 га тушган. Шунча тушишга қарамасдан бу партиянинг обрўси ҳали ҳам баланд эканлиги кўриниб турибди.

АТПнинг обрўси баландлигини тўғри тушуниш учун онамухолифат партиясининг (асосий мухолифат партиясининг) рейтинглари қандай ўзгараётганини ҳам кўриш фойдали. Одатда, ҳукумрон партиянинг рейтинглари тушса, унинг танқидчиси бўлмиш онамухолифат партиясининг рейтинги ошиши керак. Аммо, Туркияда бундай бўлмаган. Ўтган йилги парламент сайловларида 20.88 фоиз овоз олган Жумҳурият Халқ Партиясига овоз беришга тайёр бўлганларнинг фоизи шу кунларда 19.4 га тушибди.

Мухолифатдаги бошқа партия – Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг рейтинги айни шу даврда 14.27 дан 17. 1 га кўтарилибди.

Бир маҳаллар ҳокимиятда бўлган Эрбоқоннинг Саодат Партияси (аввалги номи – Рефах Партияси), Маъсут Йилмазнинг Она Ватан Партияси ва номини Демократик Партия деб ўзгартирган Демирелнинг Тўғри Йўл Партиясининг райтинглари 5 фоиздан ҳам ошмаган. Бундан ҳам қизиғи, қайси партияга овоз беришини билмайдиганлар, яъни қарорсизларнинг фоизи 39 дан ошибди.

Хуллас, Туркия навбатдаги сиёсий беқарорлик ичида. Сиёсий беқарорлик ҳозирча иқтисодга катта таъсир кўрсатолмаётганинг сабабини балки қуйидаги фактдан қидириш керакдир. Бундан 3-4 йил аввал Туркия парламенти аъзолари ичида сўровнома ўтказилганда, тахминан 70 фоиз депутат “Туркияда ҳақиқий ҳокимият армиядир” деган маънода жавоб берган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону