02 June 2008
03:00 -
23:30 - Таъзиянома 19:30 - “Эзгулик” жамияти матбуот маркази: Мўътабар Тожибоева озодликка чиқарилди 18:30 - Мўътабар Тожибоева озод қилинди 9:00 - Сулаймон Мурод вафот этди
23:30 - Таъзиянома

Биз самарқандлик бирликчиларнинг таниқли мухолифатчи, оташин ватанпарвар, Ўзбекистоннинг демократик келажаги учун курашда жонбозлик ва фидойилик кўрсатган қадрдон дўстимиз, сафдошимиз СУЛАЙМОН МУРОДОВнинг она ватанидан олис юртларда вафот этганлиги хабаридан қалбларимиз қайғу ва аламга тўлди.

Алвидо, қадрдон биродаримиз Сулаймон!

Ушбу оғир жудолик муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига, ёру бироларларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Уларга Яратгандан сабр-бардош тилаймиз.

"Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси Самарқанд вилоят Кенгаши Ҳайъати
2.06.08

19:30 - “Эзгулик” жамияти матбуот маркази: Мўътабар Тожибоева озодликка чиқарилди

Бугун, 2 июнь куни фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева озодликка чиқарилган. Ички ишлар вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш Бошқармаси навбатчилик қисми бу маълумотни тасдиқларкан, ҳуқуқ ҳимоячисининг аҳволи яхши эканини таъкидлади. Ҳуқуқий жиҳатдан, яъни қайси қарор ёхуд суд ҳукмига кўра, озодликка чиққани очиқланмаётган Мўътабар Тожибоевани авф қилиш борасида ҳали расмий бўлмаган маълумотга мувофиқ, бу хусусда Президент Фармони чиққани айтилмоқда. Бундай амалиёт мустақилликнинг дастлабки йилларида мухолифатчи Пўлат Охунни озодликка чиқаришдагина қўлланилганди.

Мўътабар Тожибоева жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ҳукми билан узоқ йиллик муддатга озодликдан маҳрум этилган. Тошкендаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётганди.

Бу воқеа президент Ислом Карим АҚШлик дипломат Ричард Баучер билан учрашувга тайёрланаётганини ҳам кўрсатиши мумкин.

18:30 - Мўътабар Тожибоева озод қилинди

“Эзгулик” жамиятидан ҳозиргина олинган хабарга кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар” клуби раҳбари, Мўътабар Тожибоева озод қилинган.

Бу хушхабарнинг бошқа тафсилотлари ҳали маълум эмас.

9:00 - Сулаймон Мурод вафот этди

Куни кеча таниқли мухолифатчи, “Эрк”нинг Салой Мадамин гуруҳи фаоли Сулаймон Мурод узоқ хасталикдан сўнг вафот этди. У киши ҳаётининг сўнгги йилларини АҚШнинг Нью-Жерси штатида сиёсий қочқин сифатида ўтказди. 2000 йили Ўзбекистондан мажбуран чиқиб кетган Сулаймон Муродов оғир кунларни бошдан кечирди, бир неча йил аввал унинг ўзи билан АҚШда яшаётган ўғли Ғайрат автоҳалокат туфайли оламдан ўтди.

Эслатиб ўтиш керакки, физик-математика фанлари номзоди бўлган Сулаймон Мурод Самарқанд давлат университетида узоқ йиллар ишлаган, “Бирлик” халқ ҳаракатининг шу вилоятда оёққа туришида жуда катта хизмат қилган инсон. 1989 йили “Бирлик” бўлинганда, у бошқа гуруҳ томонига ўтган эди.

“Бирлик” Партияси фаоллари марҳумнинг оиласи, яқинларига чуқур таъзия изҳор қиладилар. У кишининг охирати обод бўлсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону