23 February 2013
07:20 - Бу ҳафта Нью-Йорк фондлар бозорида катта ўзгариш бўлмади. Эй, ўзбеклар, пулларингизни ҳеч бўлмаса бир қисмини акцияларда сақлашга ўрганинг!
Уч ҳафта аввал рекорд чўққиларга чиққан Нью-Йорк фондлар бозори (New York Stock Exchange - NYSE) бу ҳафта аввалгиcи каби сокин ҳаёт кечирди. Зиг-загли чиқиш-тушишлар натижасида Dow Jones индекси озгина бўлса ҳам юксалди. Аввалги ҳафтанинг жума куни у 13979 да тўхтаган эди. Бу ҳафатанинг сўнги иш куни, яъни кеча Dow Jones 14,000 мингда тўхтади.

Аввалари ҳам кўп марта таъкидлаганимиздек, Dow Jones индекси барқарор замонларда 13-14 минг ўрасида ўйнаб турарди. Демак, у 2008 йил кризисидан аввалги барқарор йилларнинг чўққисида турибди.

Маълумки, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта компаниялар акцияларининг ўртача баҳосини ўзида акс эттиради. У ўзининг юқори позициясига чиқдими, демак, акцияларнинг нархи юксак нуқтада барқарорлашди, молиявий кризис феълан тугади. Бундай буён одамлар учун пулларни банкда эмас, акцияларда ушлаш фойдалидир.

Шундай экан, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.

Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш, Ўзбекистонга пул юбориш ва бўш вақтини Youtube.com каби сайтларнинг кўнгилочар саҳифаларида ўтказавермасдан, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар, ана ундан кейин уйларига ҳам бемалол ёрдам берадилар, Ўзбекистонга инвестиция қилиш тўғрисида ўйлай бошлайдилар. Ўзбекистондаги режим сўнги кунларини яшаётганини, ҳокимиятга ватанпарвар кучлар келишини ҳисобга олсак, ўз мамлакатимизда бизнес очиш учун катта имкониятлар пайдо бўлади.

Кўриб турибсизлар, “Ҳаракат”нинг эксперт ва мухбирлари Ўзбекистонда халқдан бекитиб келинаётган рақамларни ҳам топиб, Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни қашшоқлик даражасига тушириб бўлганини фактлар билан исботладилар. Бизнинг сайтимизни ўқиб боринг, яқинда пулларингизга қайси воситачи молиявий компаниялар орқали акциялар сотиб олиш яхшилиги ҳақида маслаҳатлар ҳам эълон қилишга бошлаймиз.

Ўзбекистонни бошқараётганларга умид йўқ. Аҳволни миллатнинг ёрдами билан ўзимиз тузатишимиз керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону