22 February 2013
23:33 - Сенсация: Нурсултон Назарбой G-20 саммитига таклиф қилинди, иштонсиз Ислом Карим қани?
Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарга кўра, буган Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Денисов Қозоғистон элчиси Галим Оразбаковни ўз ҳузурига таклиф қилиб, Нурсултон Назарбойни Владимир Путин номидан шу йил сентябрь ойида Санкт-Петербургда ўтказиладиган G-20 саммитига чақирувчи таклифнома берибди.

Маълумки, дунёнинг энг кучли 20 давлатни ўз ичига олувчи G-20 мамлакатларида жаҳон аҳолисининг учдан иккиси яшайди, жаҳон Ялпи Ички Маҳсулотининг (ЯИМ) 90 фоизи ишлаб чиқарилади, жаҳон савдосининг 80 фоизи улар иштирокида бўлади.

Санкт-Петербургда ўтказиладиган G-20 саммитига Қозоғистонда ташқари яна 4 давлатнинг раҳбари меҳмон сифатида таклиф қилинаётган экан. Хабарда Испания ва Сингапурнинг номигина тилга олинган.

Дунё девларининг йиғилишига Қозоғистон Президентининг таклиф қилиниши, бу мамлакатнинг иқтисодий қувватини тан олишдир. Аҳолиси икки баравар кўп бўлган Ўзбекистон ЯИМ ҳажми бўйича Қозоғистонда 4 баравар орқада эканлигини Ислом Карим ва унинг ҳукумати Ўзбек миллатидан бекитиб келардилар. Сўнги ойларда уларни “Ҳаракат” агентлиги очиқлаб, Ўзбекистон қашшоқ, иштонсиз эканлиги ва иқтисоди чўкаётганлигини эълон қилди. Ўшандан бери Ислом Карим одамлар олдига ҳам чиқишдан қўрқиб қолган. Чунки, бу рақам аҳоли ичида тарқалган сари, Ислом Каримнинг афтига қараб “Иштонсиз!” деб бақирадиган мард ўзбеклар чиқиб қолиши мумкинлигини у яхши билади,

Миллат олдида бундан ҳам кўп жиноятлар қилмаслик учун, айниқса, унинг рақиби Нурсултон Назарбой G-20 саммитига таклиф қилингандан кейин, ғурури бўлса, Ислом Карим дарҳол истеъфога кетиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону