15 February 2013
00:13 -
Мамадали Маҳмуднинг қамоқ муддати яна чўзилиши мумкин
Бу ҳақда маҳкумнинг қариндошларига иқтибосан хабар тарқатган мухбирларимизнинг маълумоти ҳақиқатда аянчли. 14 йилдан бери қамоқда қолаëтган 72 ёшли ëзувчининг қамоқ муддати яна 5 кундан сўнг битиши ва у озод қилиниши лозим эди. Аммо қариндошларнинг айтишича, унга нисбатан қамоқхона тартибини бузди, айблови билан жиноят иши очилган ва маҳғкум Тоштурмага келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Мамадали Маҳмуд 1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда бўлган портлашларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган ва Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганлик, Ўзбекистон президентини ҳақорат қилганлик каби айбловлар билан қамалган.
Мамадали Маҳмуд СССР замонида русларни мустамлакачилар сифатида ёритувчи “Ўлмас қоялар” романи ёзгани учун КГБ тарафидан босим остига олинганди. КГБнинг одами бўлган Ислом Карим ҳали ҳам Лубянкага хизмат қилаётгани учун вақти келиб жавоб беради. Ислом Карим Мамадали Маҳмуднинг “Бирлик” фаоли бўлганини ҳам кечираолмаётган бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения