15 February 2013
01:46 -
Ислом Тараққиёт Банки Ўзбекистонга қарз бермоқчи
Ислом тараққиёт банкинингдиректорлар кенгаши Ўзбекистонга 36 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз беришга келишди. Мазкур маблағ пойтахтнинг ташқи ёритиш тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга оширишга сарфланади.
Ca-news ахборот агентлигига хабарига кўра, ўтган давр мобайнида Ислом Тараққиёт Банки Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш, маориф, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти ва бошқа соҳаларида 15та лойиҳани амалга ошириш учун 463,8 миллион доллар ажратган.