14 February 2013
06:41 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Қозоқ Toyota автомобилларининг ишлаб чиқаришга бошланиши ўзбек авто бозорига қандай таъсир қилади?
2013-йилнинг 12-феврал куни Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Тоёта Мотор Cорпоратион ўзаро Меморандум имзолангани ва "ТОЁТА. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган" номли лойиҳага старт берилгани расман эълон қилинди. Учрашувда Қозоғистон Республикаси Саноат ва Янги теxнологиялар вазири ҳамда “Toyota Motor Europe” компаниясининг ижрочи директорлари иштирок этди.
Вазирга кўра 2014-йилдан бошлаб йилига 3 минг дона Фортунер номли жиплар ишлаб чиқаришга бошланади.
Ушбу xабарнинг ўзбеклар учун диққатга сазовор жойи ҳам бор. 20 йил олдин аксарият соҳаларда биздан орқада бўлган Қозоғистон яқин 8-10 йил ичида дастлаб иқтисод, молия ва банк, кейинчаклик эса қишлоқ ҳўжалиги ҳамда қисман бўлса ҳам сўз эркинлиги соҳаларида бизни қувлаб ўтди ва Марказий Осиёда етакчи мавқега эришди.
2 йил олдин Марказий Осиёда ягона метро тизимига эга эканлигимиз билан мақтаниб юрган эдик. Қозоқлар Остонада ўз метроларини қуриб бўлдилар. Энди Марказий Осиёда бизда ягона метро бор деб мақтанишни бас қилинглар, ўзбеклар.
Амалдорларнинг нўноқлиги туфайли биз деярли 70 йилдан бери ишлаб келаётган Чкалов авиация заводини ҳам банкротга учратдик ва шу позициядан ҳам айрилдик. Неча минглаб кишилар ишсиз қолди. Қозоқлар эса айни пайтда французлар билан вертолот ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ва 2014-йилга бориб завод қурилиши ўз ниҳоясига етади.
Энди мана автомобил соҳасида ҳам Марказий Осиёда ягоналикдан айриладиган бўлдик. Тўғри, ҳали йилига 3 минг дона автоулов жуда кам Қозоғистондай давлат учун. Лекин Қозоғистон иқтисодининг бизга нисбатан анча либерал эканлигини ҳисобга олсак, қозоқлар тез орада бу рақамларни оширадилар.
Бу ерда ўзбек автомобил саноати учун нюанслар бор. GM автомобилларини биз нафақат Россияга, балки Қозоғистонга ҳам экспорт қиламиз. Xалқаро савдо ҳуқуқига кўра, имкон қадар қулайлик яратиш режими деган принцип бор. Унга кўра агар қозоқлар бизнинг автомобиллардан бож олмаса, биз ҳам қозоқларнинг машиналаридан бож ола олмаймиз ва бу дегани қозоқларнинг автомобилларининг рақобатбардошлиги ортади. Агар қозоқлардан бож олишни истасак, унда биз Қозоғистонга автомобил экспорт қилишни тўxтатишимиз керак.
Кўпчилик "ватанпарвар, президентпарвар" ўзбеклар ҳали ваҳима қилиш эрта деб ўзларини овунтирадилар. Лекин ишонинглар, бизнинг автомобилларимиз бошида аллақачон қора булут пайдо бўлди. Ялпи Ички Маҳсулоти биздан деярли 4 баравар кўп бўлган қозоқлар бу кетишда ўз армиялари учун танк, автомат ва қирувчи самолотлар ишлаб чиқаришни бошласа, шунда ҳам ўтираверамиз СССРдан қолган қирувчилар билан.
Турон Буюк