14 February 2013
14:00 -
Остонада Экспо-2017 жаҳон кўргазмаси ўтказишга тайёргарликлар жадаллаштирилди, Ўзбекистон бундай нарсаларни ҳаёл ҳам қилолмайди
1851 йилдан бери ҳар 2 ва 3 йилда бир марта ўтказиладиган Экспо номли халқаро кўргазма жаҳон миқёсидаги катта воқеалардан биридир. Бу кўргазма жаҳон индустриализациясининг рамзи ҳисобланади.
Кўргазманинг сўнгиси (Экспо-2012) Жанубий Кореядан ўтказилганди. Кейингиси (Экспо-2015) Италиянинг Милан шаҳрида ўтади. Аввалги хабарларимиздан маълумки, ундан кейинги Экспо-2017 кўргазмасини ўтказиш ҳуқуқини бошқа номзодлар устидан ғалаба қозониб, Қозоғистоннинг пойтахти Остона қўлга киритган.
Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз Фармони билан Экспо-2017 кўргазмаининг Комиссари этиб Ташқи ишлар вазирлигининг Бош котиби Рапил Жошибоевни тайинлади. У 1963 йили туғилган, Қирғизистон Давлат Университети (1985), Санкт-Петербург Иқтисод ва Молия Университетини (1992) битирган, иқтисод фанлари доктори, 1993 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлигида ишлайди.
Жаҳон миқёсидаги бундай кўргазмани Тошкентда ўтказишни ҳаёл ҳам қилиб бўлмайди. Чунки, иштони йўқ Ислом Карим ҳукуматининг бундай нарсаларга қурби етмайди. Нима ҳам қилардик, бу ҳукуматни йиқитмагунча, қозоқларга ҳавас билан яшашдан бошқа иложимиз йўқ.
Росмда – кўргазма ўтказиш учун қуриладиган комплексининг макетларидан бири.