14 February 2013
06:04 -
Олмотада Рўғун ГЭСи масаласи Ўзбекистонсиз муҳокама қилинибди
Тожикларнинг Asia-Plus агентлиги Жаҳон БанкинингТожикистонгади ваколатхонасига асосланиб тарқатган хабарида айтилишича, 11-12 февраль кунлари Олмотада Рўғун ГЭС қурилиши атрофидаги муаммоларни муҳокама қилиш бўйича 3-чи босқич учрашув бўлибди. Кўринишида бу учрашув Жаҳон Банки тарафидан ташкил қилинган.
Маълумки, Рўғун ГЭСи артофидаги асосий муаммо – бу ГЭСнинг қурилишига Ўзбекистон қарши эканлиги. Аммо, хабардан кўринадики, айнан Ўзбекистон вакиллари у ерга боришмаган.
Хабарда айтилишича, 11 февраль куни Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркменистон вакиллари бу лойиҳанинг турли тарафлари ва келажагини муҳокама қилишибди. Ўзбекистон йўқ. Нимга? Ахир Ўзбекистон учун ўз позициясини ҳимоя қиладиган яхши иконият пайдо бўлгандику?
Тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистон режими ўз халқига зулм ўтказиш, унинг қонини сўришдан бошқа нарсага қодир эмас. Қолаверса, иқтисоди чўкиб бораётган, иштонсиз Ўзбекистоннинг гапига ким ҳам қулоқ соларди.
12 февралда учрашув Олмота, Остона, Бишкек, Душанбе, Қобул ва Тошкент орасида ўрнатилган телекўприк шаклида ўтказилибди, унда ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишибди. Тошкентдан ким қатнашгани, нима дегани хабарда тилга ҳам олинмайди. Пичоққа илинадиган гап бўлса эди, шубҳасиз, айтиларди.
Бу каби учрашувларнинг кейингиси 2013 йил ёзининг охирида бўлар эмиш