23 May 2008
03:00 -
20:30 - Самарқандда уч нафар журналист ҳибсга олинди 20:00 - Ислом Каримнинг шахсий альбоми чоп этилди, бундан Абдулла Орипов хурсанд эмас - “Халқ сўзи” ходимлари иш ташлаш билан пўписа қилмоқдалар 8:00 - Абдураҳ

20:30 - Самарқандда уч нафар журналист ҳибсга олинди
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, “Ўзбекистон овози” газетасининг Самарқанд вилоятидаги мухбири Шуҳрат Қаршиев, “Маҳалла” газетасининг шу вилоятдаги мухбири Рустам Ҳайитов ҳамда “Ёш куч” журнали мухбири Жаббор Маъдиевлар товламачиликда айбланиб ҳисбга олинган. Журналистларга нисбатан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Улар Каттақўрғондаги вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда.
“Ўзбекистон овози” гезетаси таҳририятнинг номини очиқламасликни шарт қилган ходимига кўра, журналистлар Саарқанд вилояти Нуробод туманидаги кафелардан бири маъмуриятидан танқид қилиш билан пўписа қилиб, маълум миқдорда пул талаб қилганлар. Туман ИИБнинг жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари бу уч кишини воқеа жойида ҳибсга олишган, дейди мухбиримиз.
20:00 - Ислом Каримнинг шахсий альбоми чоп этилди, бундан Абдулла Орипов хурсанд эмас
Айни кунларда “Ўзбекистон” матбаа-нашриёт уйи томонидан Президент Ислом Каримнинг ҳаёт ва фаолият йўлини акс эттирувчи фотоальбоми чоп этилди. Альбомдан режимбошининг турли йиллардаги суратлари, хорижий давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар маъмурияти ва маҳаллий жамоатчилик билан тушган суратлари ўрин олган.
Альбомнинг каттагина қисми Ўзбекистондаги ижодкорлар, жамоат арбоблари билан тушилган суратларга ажратилган. Ажабланарлиси, бу альбомда режимнинг бош маддоҳларидан бири Абдулла Орипов кўринмайди, дейди мухбиримиз. Куни кеча Ёзувчилар уюшмасида ўтган мажлисда қаҳрамон шоиримиз кейинги кунларда шуни деб сиқилаётгани, бу кўплаб фитначи ёзувчиларнинг иши эканини надомат билан такрорлаган.
“Халқ сўзи” ходимлари иш ташлаш билан пўписа қилмоқдалар
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти ходимлари Ўзбекистон Президенти девони, ҳукумат раҳбари ҳамда Миллий Хавфсизлик Кенгашига шикоят қилиб, газета Бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг таҳририятда носоғлом муҳитни юзага келтирганини билдиришган. Маълум бўлишича, Бош муҳаррирнинг ҳаддан зиёд эҳтиёткорлиги ҳамда уқувсизлиги боис таҳририятни етакчи журналистлар тарк этмоқда.
Масалан, газетанинг етакчи муҳаррири Бекқул Эгамқул Франция ташқи ишлар вазирлигининг дастури орқали Парижда бўлгани боис ишдан ҳайдалди. Бош муҳаррир унинг Парижда нима қилгани, Европа Иттифоқи мулозими Пъер Морел билан нималар ҳақида сўзлашшганини аниқлаш учун ҳатто Ўзбекистон МХХ, Ташқи ишлар вазирлигига расмий хат йўллаб, шарманда бўлди. Журналист бу хатти ҳаракатлар устидан ҳукуматга мурожаат қилган. Таҳририят Бош ҳисобчиси ҳукумат идораларига йўллаган мурожаатда эса талон-тарожликлар тилга олинади, дейди мухбиримиз.
8:00 - Абдураҳим Пўлат партия Марказий Кенгаши мажлиси қатнашчиларига нималар деди
Маълумки, шу йил 18 майда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Андижон воқеаларидан кейин вужудга келган яна ҳам оғир сиёсий вазиятда мухолифатнинг фаолиятини қайтадан тиклаш йўлида ўтказилган бу тадбир қанчалик муҳим аҳамиятга эканлигини ҳар бир одам тушунса керак.
Партия раиси Абдураҳим Пўлат МК қатнашчиларига йиғилишнинг кун тартибида киритилиши керак бўлган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ёзма равишда жўнатган эди. Партия лидерининг нутқи мажлисда қатнашиш учун Тошкентга етиб келган МК аъзоларига ўша куниёқ тарқатилди, бошқа партия фаолларига электрон почта орқали жўнатилди.
Абдураҳим Пўлатнинг “Асосий вазифамиз қурултойга тайёрланиш ва стратегик йўналишларни белгилаш” номли нутқининг матни билан сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимда танишиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения