24 May 2008
03:00 -
22:00 - Ҳукуматнинг “Бирлик” ва Пўлат Охундан қўрқуви матбуотга ҳам чиқди 10:00 - Cамарақандлик “Бирлик” лидери яна кузатув остида
22:00 - Ҳукуматнинг “Бирлик” ва Пўлат Охундан қўрқуви матбуотга ҳам чиқди

Кеча “Андижанская правда” газетасида муаллифи Очил Гаффоров деб кўрсатилган “Пўлат Охунов Интернетда қандай кезмоқда” (Как Пулат Ахунов бороздит просторы Интернета”) номли мақола эълон қилинган. У шундай сўзлар билан бошланади: “Мана бир йилдан ошдики, “Бирлик халқ ҳаракати” партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охунов ўзбек ватандошлигини қайтариб олиш ниятида интент-сайтларни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилиши хусусидаги хомҳаёл мулоҳазалари билан тўлдириб юрибди.”

ББС, Озодлик, Америка Овози каби радиоларнинг ўзбек хизмати ходимлари жуда мажбур бўлган ҳолларидагина тишларини тишларига қўйиб “Бирлик” сўзини тилга олишар экан, ҳукуматнинг расмий газетасида мухолифатдаги асосий ташкилотининг номи, унинг раис ўринбосарининг исми қоғозга туширилиши қизиқ. Ахир бундақа кетаверса, яқинда бутун ўзбек халқи ҳали ҳам “Бирлик” мавжудлигини, унинг раис ўрибосари борлигини, у ўз фаолиятини ҳамма йўналишларда сурдираётганини билиб қоладику. Яна бунақа кетаверса, “Бирлик”нинг раиси ҳам борлини айтишга тўғри келиб қолмасмикан? Тўғри, шундай бўлади, аммо, у бечоралар нима қилишсин, “Бирлик”нинг номини, унинг лидерларини тилга олмасдан бошқа иложлари йўқ.

“Андижанская правда” газетасидаги мақола ҳукуматнинг интернат оламидаги рупори бўмиш uzmetronom.com cайтида икки ойча аввал эълон қилинган бир провокацион мақола асосида ёзилган. Пўлат Охуннинг унга муносабатини сайтимизнинг 2 апрелдаги хабарларида берган эдик.

Андижондаги русча газета яна ўша афсоналарни ёзади. Гўёки Пўлат Охунов нафақат Швециянинг, балки Германиянинг ҳам фуқароси бўлиб олгани, Европа Иттифоқи структураларида ишлагани туфайли, Ўзбекистон фуқаролгини йўқотган эмиш. Унинг сиёсий мақсадлар йўлида ўзбек фуқаролигини қайтдан олишга ҳаракат қилиши Ўзбекистон қонунларига зид эмиш.

Мақола муаллифининг, аслида, Ўзбекистон ҳукуматини деяверинг, жиғибийрон қилган фактлардан яна бири – Пўлат Охунов ўз паспорти масаласини Ўзбекистон судлари даражасига олиб чиққани ва энди ўз иши бўйича гувоҳ сифатида президент Ислом Карим ва куч ишлатиш структураларининг раҳбарларини чақирилишини талаб қилишидир. “Раҳбарларнинг Пўлат Охуновнинг паспортидан бошқа ишлари йўқми” деб хитоб қилади бу хусусда мақола муаллифи.

“Андижанская правда” даги мақолада «uzmetronom.com»дан олинган бир фикр қайта-қайта такрорлариши ҳам қизиқ. Эмишки, Ўзбекистон қонунларига кўра, бошқа мамлакатнинг фуқаролигини олган киши автоматик равишда Ўзбекистон фуқаролиги йўқотар эмиш. Бу мутлақо ёлғон иддао. Ўзбекистон қонунларига кўра, Ўзбекистон фуқароси фақатгина ҳар бир одам учун алоҳида чиқариладиган президент фармони билан ватандошликдан чиқарилиши мумкин. Пўлат Охун хусусида бундай фармон чиқарилмаган, у бошқа ҳеч қандай мамлакатнинг ватндоши эмас. Демак, унга 45 ёшга тўлиши муносабати билан янги паспорт берилиши керак. Ўзбекистоннинг паспорти. Тамом, вассалом.

Хуллас, ҳукумат тарафидан уюштирилган, на мантиқ на қонунга асосланган бу ножиддий мақолага бутунлай эътибор ҳам бермаса бўларди. Лекин, бу мақоланинг пайдо бўлишига сиёсий нуқтаи назардан қарасак, унинг муҳим сигнал эканлигини кўрамиз. Ҳукумат Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси каби мухолифат ташкилоти борлигини кенг жамоатчиликдан бекитиб бўлмаслигини тушуниб етган. Шундай экан, у янги қадамлар қилишга ўзида жасорат топиши керак.

10:00 - Cамарақандлик “Бирлик” лидери яна кузатув остида

Кечадан бери “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилояти ташкилоти раиси Холиқназар Ғаниевнинг ўйи махсус органларининг ходимлари томонидан яна кузатув остига олинган. Унинг уйи олдида 23 май соат 18 дан бери номерсиз машиналарда милиция кийимидаги пойлоқчилар ўтиришибди. Холиқназар ака улардан ўзларини танитишларини талаб қилганда, улар гўё бир одамни кутиб туришганини айтишган, холос. “Бирлик” фаоли 02 телефонига хабар бериб, шубҳали одамлар ўзини кузатаётганини билдирган, аммо ваъдаларга қарамасдан, 02 хизматидан ҳеч ким келмаган.

Бугун эрталаб саҳарда ҳам пойлоқчилар Холиқназар аканинг уйи олдида туришарди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону