22 May 2008
03:00 -
23:30 - Барак Обама АҚШнинг навбатдаги президенти бўлса Ўзбекистонга нима? 19:30 - Ўзбекистонда мусулмонга тугул ғайридинга ҳам кун йўқ - Германия элчининг ўринбосари Ўзбекистон билан муносабатлардан мамнун 18:30 - АҚШ
23:30 - Барак Обама АҚШнинг навбатдаги президенти бўлса Ўзбекистонга нима?

Ўтган куни АҚШнинг Кентукки ва Орегон штатларида ўтказилган праймеризларнинг натижаларига кўра, демократлар ичида Кентуккида катта фарқ билан Хиллари Клинтон, Орегонда эса, айнан шундай фарқ билан Барак Обама ғолиб чиқди. Аҳолисининг сони катта бўлмаган бу штатлардаги башланғич сайловлар Обама-Клинтон мусобақасининг натижаларига катта таъсир кўрсатолмади. Барак Обама ҳали ҳам олдинда ва яна 2-3 кичик штатларда ўтказиладиган праймеризлардан кейин номзодларни саралаш босқичи тамом бўлади. Демак, Демократик партиянинг август ойида бўладиган қурултойида Барак Обама бу партиянинг расмий номзодига айланади ва республикачиларнинг номзоди Жон МакКейн билан ноябрь ойида бўладиган президент сайловида беллашади.

АҚШда ўтказилаётган турли-туман сўровномаларнинг натижаларига шуни кўрсатмоқдаки, агарда биронта фавқулодда воқеа ёки воқеалар бўлмаса, АҚШнинг навбатдаги президент Барак Обамадир.

Маълумки, АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер ва ҳозирги сайлов кампаниясининг бошида президентликка ўз номзодини қўйиб, кейин қайтариб олган Жон Эдвардс Барак Обамани қўллаб-қувватлашларини эълон қилганлар. Шу пайтгача Хиллари Клинтон тарафдори бўлган баъзи машҳур сиёсат одамлари Обама тарафига ўтишганини очиқладилар. Улар бу саф ўзгартиришнинг сабаби сифатида - умумий сайловларда республикачиларни ютиш учун реал номзод атрофида тезроқ бирлашиш кераклигигини гапирмоқдалар.

Хуллас, сайловолди кампаниясининг бугунги келган нуқтаси сайловни Барак Обама ютишини, у АҚШнинг навбатдаги президенти бўлишини кўрсатмоқда.

Бизнинг сайтимизда АҚШдаги сайлов олди кампаниясига оид хабарларга берилган таҳлилларда Барак Обама президент бўлиши анча аввалдан тахмин қилинган ва АҚШ аҳолиси қара танли одамни президент қилишга тайёр бўлса, янги президент Обама бўлажаги очиқча айтилганди. Чунки, АҚШ ўзнинг иқтисодий аҳволи, Афғонистон ва Ироқда олиб борилаётган урушлардаги қийинчиликлар туфайли сезиларли ўзгаришларга муҳтож. АҚШ жамияти эса, сайловолди кампаниясининг шиори “Ўзгартир!” бўлган Барака Обамагина ўзгартиришлар қила олишини ич-ичидан ҳис қилмоқда.

Бор йўғи 50 йил аввал баъзи бир штатларининг автобусларида оқлар ва қоралар учун алоҳида жойлар ажратилган бир мамлакатда қора танли кишининг асосий номзод сифатида ўртага чиқиши ва аҳолининг кўпчилиги айнан уни қўллаб қувватлаётгани - АҚШ жамиятининг ички ҳис-туйғулари мамлакат ва миллатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ишлаётганини кўрсатмоқда.

Аслида, ўзбек демократлари учун республикачи МакКейннинг президент бўлиши яхшироқдек кўринади. Чунки, МакКейн Ўзбекистонда шахсан бўлган, ўтган йили Вашингтонда Андижон воқеаларининг икки йиллиги муносабати билан ўтказилган бир конференцияда қатнашиб, бизнинг муаммолар билан яқиндан танишлигини билдирган эди. Аммо, шуни ҳам унутмаслик керакки, АҚШ давлатининг Ўзбекистонга нисбатан олиб бораётган сиёсати бу мамлакатнинг бир дақиқалик эмас, узоқ ваъдали манфаатларидан келиб чиқиб олиб борилаяпти. Шу сабабли, МакКейн президент бўлиб сайланса ҳам, бу йўналишда янгича қадам отишини ортиқча кутмаслик керак.

Аммо, АҚШнинг дунёдаги аҳволи, унинг дунёга таъсир кучи, дунё демократиясининг ҳимоячиси сифатидаги кучи энг катта омиллардир. Агарда, Барак Обама ўзгаришлар қилиб, АҚШнинг сўнги йилларда бироз тебраниб қолган кучи ва обрўсини тикласа, бу - ҳамма ёш демократиялар каби ўзбек демократияси учун ҳам энг фойдали иш бўларди.

Чунки, АҚШнинг дунёга таъсири яратган вазиятдан фойдалана билиш ва Ўзбекистонда демократиянинг ғалабаси учун керакли ишларни қилиш ўзбекларнинг, ўзбек демократларининг вазифаси, қолаверса, мажбуриятидир.

19:30 - Ўзбекистонда мусулмонга тугул ғайридинга ҳам кун йўқ

“Иегова шоҳидлари” сектаси фаоли, травматолог Олимбек Тўраев жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Иш матриалларига кўра, Тўраев мусулмон динини камситиш ва фуқаролар ўртасида “Иегова шоҳидлари”нинг ғояларини тарғиб этиш билан машғул бўлган.

Маҳаллий кузатувчилар Ислом динини цивилизацияга тўсқинлик қилувчи дин деб тарғиб қилган травматолог бирмунча ўзига тўқ хонадон аъзоларини йўлдан уришга улгурганини таъкилашмоқда.

Ўзбекистон ЖКнинг 116-моддаси билан талқин этиладиган шу каби жиноятларда гумон қилиниб, бундан уч йил муқаддам Global Involvement through Education, Central Asian Free Exchange, Crosslink Development International сингари халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ҳам ёпилган эди, дейди мухбиримиз.

Германия элчининг ўринбосари Ўзбекистон билан муносабатлардан мамнун

Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ўринбосари Рюудигер Бон бир қанча оммавий ахборот воситаларига мамлакатлараро савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолатидан мамнунлигини билдирди. 2007 йилда ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 350 миллион АҚШ долларига етган. Бу ҳолни мамнуният билан таъкидлаган дипломат "Klaas" компанияси Ўзбекистонга бир неча юзлаб ўрим комбайнлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришни режалаштираётганини таъкидлади. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида Европанинг "Aerobus" концерни Ўзбекистонга олтита авиалайнер етказиб беради.

Германиялик дипломат суҳбат жараёнида демократи, инсон ҳуқуқлари ва ўз мамлакатининг Ўзбекистон билан сиёсий ҳамкорлиги каби масалаларга тўхталмаган.

18:30 - АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Ричард Баучер Ўзбекистонга келади

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчилиги маълумотига кўра, шу йилнинг 1 июнида АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси, Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Ричард Баучер Ўзбекистонга келади. Давлат департаментининг юқори мартабали мулозими билан учрашувга бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари таклиф қилинган.

Ҳозирча расмийланмаган маълумотга мувофиқ, америкалик меҳмон режимбоши Ислом Каримнинг қабулида ҳам бўлиши эҳтимол.

Эслатиб ўтамиз, аввалари Далат департаментининг Матбуот котиби вазифасида ишлаб, Шарқий ва Марказий Осиё бўлими тузилгандан кейин унга раҳбар этиб тайинланган Ричард Баучер 2006 йилнинг август ойида Тошкентда бўлган эди. У ўшанда (аниқроғи, 9 августда) президент Ислом Карим билан учрашгани, учрашувдан кейин "тарвузи қўлтигидан тушган" ҳолда матбуот конференцияси ўтказгани ҳақида хабар сайтимизда берилганди.

17:00 - Анвар Каримов тўрт йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди

Бироз кечикиб олинган маълумотга кўра, таниқли мухолифатчи, “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Озод деҳқонлар” партиясининг асосчиларидан Олим Каримовнинг невараси Анвар Каримов жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур тумани суди томонидан тўрт йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган.

Анварнинг рафиқаси, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилобар Худойберганованинг билдиришича, сохта жиноят иши билан судланган Анвар Каримовнинг иши аппелация босқичида ҳам ўзгаришсиз қолдирилибди. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг суиқасдга оид моддалари билан айбланган экан.

Швецияда яшаб бир неча йил “Эрк”нинг 53-54-чилар фракциясида партиянинг Европа бўйича координатори деб ҳисобланган, кейин бу партия билан алоқаларини узиб, ўтган йил Тошкентга қайтиб келган Анвар Каримов 2007 йилнинг 31 декабрида ҳибсга олинган ҳақида ўша куни сайтимизда хабар берилганди.

ШҲТга аъзо режимларнинг қозилари Остонада учрашди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раислари Қозоғистон пойтахтида ўзаро ахборот алмашув ҳақидаги битимга қўл қўйдилар. Анжуманда бу битимнинг махфий маълумотларни алмашиш билан аҳамиятли экани яширилмади. Асосан ҳукуматнинг сиёсий буюртмаларини қонунлаштириб бериш билан шуғулланадиган Ўзбекистон Олий суди раиси Бўритош Мустафоев ҳам анжуманда бирмунча фаоллик кўрсатган, дейди мухбиримиз. ШҲТга аъзо мамлакатлар судьялар йиғинининг мақоми ҳам белгиланиб, унга ташклотнинг консультатив механизми ваколати берилган. Учрашувда фуқаролик, оилавий ва жиноий масалаларда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича конвенция қабул қилиниши таъкидланган.

16:30 - Узбекский правозащитник защищает свои права в Бишкеке

Узбекский правозащитник, участник «Правозащитного Альянса Узбекистана», бывший непризнанный кандидат в президенты Узбекистана Абдулло Тоживой угли 22 мая 2008 года с 11 до 12 часов по местному времени намеревался в одиночку провести пикетирование Дома ООН по проспекту Чуй кыргызской столицы. Однако, акция завершилась так и не начавшись, так как представители правоохранительных органов не дале Абдулла Тожибой угли развернуть плакат с требованием отставки Верховного Комиссара ООН по делам беженцев за «халатное отношение к своим обязанностям».

Остальные узбекские беженцы не присоединились к акции, так как не все считают, что в бедах и нищете беженцев виноват именно Верховный Комиссар. После встречи узбекских беженцев с Верховным Комиссаром ООН по делам беженцев Антонио Гутеррешем в ноябре 2007 года, правовая клиника «Адилет» известная своим отрицательным отношением к узбекским беженцам, была частично лишена своих социальных функций и должна впредь оказывать только первоначальную социальную помощь. Оказание последующей помощи поручено новой структуре «КаунтерПартнер-Шеректеш».

Но, к сожелению, ни «Адилет», ни новая организация необходимой превоначальной помощи двум новым прибывшим беженцам из Ташкента Абдулле Тожибой угли и Ахтаму Шаймарданову не оказали, говорит наш корреспондент. Сейчас оба непризнанных кандидата вынуждены ютиться к трущобах на окраине Бишкека. В то же время, Ахтам.Шаймарданов в акции А.Тожибой угли не участвовал. По словам последнего, он полностью «на экологические проблемы».

Власти Кыргызстана, хотя и трубят о своей приверженности демократии, но в этом случае переплюнули своих узбекских коллег.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону